Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Валюта операцияларни амалга ошириш тартиби бузилиши белгилариҚонун ҳужжатиКўзда туттилган жазо чоралари
а) мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатиб ўтилган рўйхатдаги имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда маълумотларни ошкор этиш ва беришни назарда тутмайдиган давлат ёки ҳудудларда (оффшор ҳудудларда) рўйхатдан ўтган, шунингдек норезидентларнинг оффшор ҳудудларда жойлашган банклардаги ҳисобварақларига шартнома (контракт) бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) импорти юзасидан тўлов амалга оширилиши (мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шакл бўйича); б) резидентлар томонидан экспорт-импорт шартномаларида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганликлари ва етказиб бериш ёки тўлов муддатларига риоя қилмаганликлари учун контрагент-норезидентларга жарима тўланиши (мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шакл бўйича); в) импорт шартномалари бўйича ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш, роялти бўйича тўлов, шунингдек чет эл таъсисчиларига дивидендларни ўтказиб бериш ёки фойдани репатриация қилиш юзасидан тўлов амалга оширилиши (мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шакл бўйича); г) норезидентларга улар юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резидентларининг устав капиталидаги акциялар, улушлар (пайлар) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган кўчмас мулкни реализация қилганликлари учун тўловлар амалга оширилиши (мазкур Низомнинг 3а-иловасидаги шакл бўйича); д) резидент томонидан кредит шартномаси (қарз шартномаси) бўйича норезидент фойдасига (халқаро молия институтлари ва чет эл банклари томонидан берилган кредит (қарз)лардан ташқари) тўловлар амалга оширилиши (мазкур Низомнинг 3б-иловасидаги шакл бўйича); е) жисмоний шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти томонидан жисмоний шахсларнинг хориждаги ҳисобварағига пул маблағлари ўтказмаси, агар бир календарь йили давомида ўтказма суммасининг эквиваленти 10 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлса (мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шакл бўйича); ж) чет элдан жисмоний шахс - Ўзбекистон Республикаси резидентининг ҳисобварағига хорижий юридик шахслардан пул маблағларининг келиб тушиши (мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шакл бўйича). Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида Низом” АВ томонидан 2013 йил 12 июнда тасдиқланган Давлат солиқ хизмати органлари ваколатли банклар ва давлат божхона хизмати органларидан олинган маълумотни таҳлил қилади ва валюта операцияларини (экспорт-импорт операциялари, маблағларни ўтказиш ва шу каби) амалга ошириш тартиби бузилганлик белгилари аниқланганда, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ёки унинг ҳудудий комиссияларига мазкур шартномани тузган хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини текширишдан ўтказиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун битим билан мурожаат қилади. Текшириш ва камерал назорати натижалари бўйича ҳуқуқбузарлик фактлари содир этилганлиги тасдиқланганда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўрилади ва текшириш материаллари қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади. Ўтказилаётган текширишлар ва камерал назорати жараёнида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган тақдирда, Давлат солиқ хизмати органлари бу ҳақда уч кун муддат ичида Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига хабар беради.
Товарларни республикага олиб кириш ва "эркин муомала учун чиқариш" режимига расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш ёки импорт контрактлари бўйича улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати: Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар бўйича ёки контрактлар Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда - импорт контрактларида белгиланган муддатлардан; бошқа импорт контрактлари бўйича - тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги 21.07.2014й. № 199 сонли Қарори Импорт бўйича товарлар тўлиқ тушмаганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилмаганлиги) (аванс тўлови қайтарилганлиги) ҳолатлари тўғрисидаги ахборот ТСОЯЭАТда шакллантирилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тегишли чора-тадбирлар кўриш учун ТСОЯЭАТ маълумотларидан фойдаланади.
Экспорт контрактлари бўйича тушум тушиши ёки қайтариб олиб кириш муддати: пахта толасини экспорт қилувчи Ўзбекистон Республикасининг "Ўзмарказимпэкс" давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси, "Ўзсаноатмашимпэкс" давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси, "Марказсаноатэкспорт" давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси, "Ўзинтеримпэкс" давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси, "Ўзташқитранс" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўрта Осиё Транс" ХАЮТ давлат-акциядорлик компанияси учун товарлар, ишлар ва хизматларни амалда экспорт қилиш кунидан бошлаб 90 кундан; муассислар томонидан чет элдаги корхоналарнинг (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шўъба корхоналар, фирма дўконлар, дилерлик тармоқлари ва консигнацион омборлар) манзилига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг аъзолари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Савдо-саноат палатасининг савдо-инвестиция уйлари манзилига олиб чиқиладиган товарларнинг амалда экспорт қилинган кунидан бошлаб 180 кундан; белгиланган тартибда экспорт контракти суғуртаси бўйича полис мавжуд бўлганда олдиндан ҳақ тўламасдан, аккредитив очмасдан ёки банк кафолатисиз хорижий валютага товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини амалга оширувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кундан; бошқа экспорт қилувчилар учун - товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 60 кундан ошмаслиги керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги 21.07.2014й. № 199 сонли Қарори Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушум қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тушмаганлиги ёки тўлиқ тушмаганлиги ҳолатлари тўғрисидаги ахборот ТСОЯЭАТда шакллантирилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тегишли чора-тадбирлар кўриш учун ТСОЯЭАТ маълумотларидан фойдаланади. Чет элдан валюта тушуми 30 банк кунидан ортиқ кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин: валюта тушуми белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари суммасининг 10 фоизига тенг; валюта тушуми белгиланган муддатлардан 180 кундан 365 кунгача кечикканда - қўшимча равишда тушмаган валюта маблағлари суммасининг 20 фоизига тенг; валюта тушуми тушиши белгиланган муддатлардан 365 кундан ортиқ кечикканда - қўшимча равишда тушмаган валюта маблағлари суммасининг 70 фоизига тенг жарима тўлайдилар.
Валюта тушумини яшириш: а) валюта тушуми корохоналар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки рухсатисиз чет эл банкларида очилган ҳисобварқлари ҳисобига киритилиши; ПФ-837-сон Фармони Иловасидаги “Экспорт ва импорт операциялар бўйича валютага оид назорат тўғрисида Низом” - ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси мавқеидан маҳрум қилиш; - чет эл валютада барча операциялар ўтказиш юзасидан берилган лицензиялардан маҳрум қилиш; - молия санкцияларни қўллаш ва маъмурий жарималарга тортиш; - амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тартиб бузарликни содир этган ёки лозим бўлган чораларни қабул қилмаган мансабдор шахсларни жавобгарликга тортиш;
б) Ўзбекистон Республикаси ваколатли банклари ҳисобварақлари ҳисобига киритилиши лозим бўлган валюта тушумини қасддан яшириш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 178-моддаси “Чет Эл валютасини яшириш” Энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш баробаридан юз баробаригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш: а) ғарзгўйлик билан; б) такроран; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олидиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, - беш йилдан саккиз йилгача озоддликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қлимиш уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса - саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Экспорт контрактлари бўйича келиб тушган валюта тушумини мажбурий сотилишини амалга оширмаслик Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”кодексининг 171-моддаси Мансабдор шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ўн икки баробаригача миқдорда жаримага тортиладилар
Мажбурий тўловдан озод қилиш бўйича имтиёздан фойдаланишда тартиб бузралик (“Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартиби” Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорига Илованинг “е” кичик банди) Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тўғрисида” Қонуни, 2000 йил 25 май 69-II –сон. Микрофирма ёки кичик корхона томонидан ходимларнинг ўрта йиллик сони белгиланган миқдордан ортиб кетса, улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлардан йўл қўйилган ортиш даврига ва кейинги уч ой давомига маҳрум қилинадилар.

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9411.30
10421.13
11764.13
146.51
9504.44
87.09
Сотиб олиш
9360.00
10000.00
11300.00
100.00
9000.00
70.00
Сотиш
9440.00
10600.00
12000.00
170.00
9600.00
100.00
 
15.67
60.57
225.36
3.55
-13.01
-0.80
17.09.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech