Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Инвестиция кредити – ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари нормал фаолият юритишида зарур бўлган қурилиш, реконструкция ёки техникавий қайта қуроллантириш (лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва лойиҳа экспертизасини ўтказиш, асбоб-ускуналар сотиб олиш, қурилиш-монтаж ва бошқа ишлар ўтказилишини ўз ичига олган ҳолда) ҳамда бошқа асосий фондларни сотиб олиш ёки яратиш ва шу билан боғлиқ бўлган ишчи капитал қисмини сотиб олиш учун мўлжалланган кредит.

Инвестиция кредитлари юридик шахс мақомига эга бўлган, банкда талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварақлари мавжуд бўлган хўжалик субъектларига, мулк шаклидан қатъий назар, миллий ва чет эл валютада тақдим қилинади.

Чет эл валютасидаги инвестиция кредитлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 22 мартда 681-сон билан рўйхатга олинган «Инвестиция лойиҳаларини эркин алмаштириладиган валютада кредитлаш тартиби тўғрисида низом» талабларига мувофиқ берилади.

Банк, қарздорларга чет эл валютасида инвестиция кредитларини тақдим қилиниши тўғрисида масалаларни ҳал қилишда махсус эътиборни, кредитланаётган тадбирларнинг валютада ўзини қоплашидан иборат асосий принципдан келиб чиққан ҳолда, кредит сўндирилишининг манбалари мавжуд бўлишига қаратади.

Инвестиция кредитлари қарздорларга қайтаришлилик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли ишлатилиши шартларида берилади. Қарздорлар банкнинг кредит ресурслари самарали ишлатилиши юзасидан жавобгардир. Кредитлаш шартлари бузилган ҳолларда уларга нисбатан иқтисодий таъсир чоралари қўлланилади.

Инвестиция кредитлари банкнинг ўз ва жалб қилинган кредит ресурслари ҳисобидан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан миллий ва чет эл валютада операциялари бўйича ўрнатилган иқтисодий меъёрларга амал қилган ҳолда, тақдим қилинади.

Инвестиция кредити банк ва қарздор ўртасида тузилган кредит шартномасида белгиланган тижорат шартларда тақдим қилиниб, фоизлар миллий валютада (кредит миллий валютада берилганда) ва чет эл валютасида (кредит чет эл валютасида берилганда) ундирилади. Кредитлаш шартлари юзасидан ҳар қандай ўзгартиришлар кредит шартномага қўшимча келишув расмийлаштириш йўли билан амалга оширилади.

Инвестиция кредити бериш муддати кредит шартномасида қарздор томонидан тақдим қилинган техник-иқтисодий асосларга кўра лойиҳанинг ўзини оқлаш муддати, лойиҳа охирига етказилиши назарда тутилган ва маҳсулот чиқарилиши бошланиши учун зарур бўлган, аммо 3,5 йилдан (42 ойдан) ошмаган даврга белгиланади.

Инвестиция кредитини тақдим қилиш тўғрисида масалани ҳал қилишда, кредитни қоплаш манбаи ва гаровларига, олдин берилган кредитлар бўйича қарздорнинг банк олдидаги мажбуриятлари ўз вақтида бажарилишига алоҳида эътибор қаратилади.

Инвестиция лойиҳаси ташаббускори бўлган қарздор малакасига талаблар:

- юридик шахс мақомига эга бўлган қарздор ўрнатилган тартибда ташкил қилиниб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган бўлиши керак;

- қарздорнинг молиявий ҳолати қониқарли бўлиши керак, у лойиҳа муваффақият билан амалга оширилишига салбий таъсир кўрсатадиган банкротлик ёки бошқа суд ва суддан ташқари кўриб чиқишлар хавфи олдида турмаган бўлиши керак;

- ижобий кредит тарихига эга бўлган қарздорларнинг лойиҳалари банк кредит сиёсати талабларига мувофиқ бўлса, улар инвестиция кредитларини олиш юзасидан устивор ҳуқуқга эга бўладилар;

- инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш юзасидан банк таваккалчилигини минималлаштириш мақсадида, лойиҳа умумий қийматидан қарз олувчининг ўз маблағлари 30 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Агар инвестиция лойиҳаси бўйича кредит қайтариш кўрсаткичлари банк учун маъқул бўлса, айрим ҳолларда банк кенгаши рухсати асосида, Кредит комиссияси қарздорнинг лойиҳадаги ўз маблағлари улушини камайтириш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.

Инвестиция кредитини олиш учун қарздор филиалнинг кредитлаш бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

  • инвестиция кредитини олиш учун ариза (кредит буюртмаси), бунда мажбурий тартибда, сўралган инвестиция кредитининг мақсади, суммаси, тўлов валютаси, муддати ва таъминоти кўрсатилади;
  • қарздорнинг таъсис ҳужжатлари нусҳалари (устав, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома, фаолиятини амалга ошириш учун маъмурий идоралардан олинган лицензия). Бунда, муддати ўтган барча ҳужжатлар янгиланиши ёки муддати узайтирилиши (пролонгация қилиниши) керак;
  • инвестиция кредитини олиш юзасидан таъсисчиларнинг розилик билдириш ҳақида мажлис қарори;
  • инвестиция лойиҳасини бутун кредитлаш даври давомида қарздорнинг банк ҳисобварағига келиб тушадиган пул тушумлар истиқболи (пул оқими) мажбурий тартибда кўрсатилган бизнес-режа. Бундан ташқари, бизнес-режада яна қуйидагилар ифодаланиши керак: кредитланаётган тадбирнинг техник-иқтисодий асослантирилиши ва лойиҳанинг ўзини қоплаши; сотиб олинаётган товар тавсифи, сотувчи мамлакати, қиймати, асбоб-ускуналар сотиб олинаётганда эса – зарур хом-ашё билан таъминлаш ҳақида маълумотлар; бутун қурилиш даври давомида қурилиш ишлари, ускуналарни созлаш ва ишлаб-чиқариш қувватларни ўзлаштириш бўйича мажмуавий жадвал; кредит ишлатилиши ва сўндирилиши юзасидан ҳисоб-китоблар; лойиҳа ишлаб-чиқариш-тижорий фаолиятини нормал ишга туширилишини ва инвестиция лойиҳасини амалга оширилиши муддатлари кредитлаш шартлари билан тўғри келишини таъминлайдиган потенциал харидорлар билан тайёр маҳсулотни сотиб олиш юзасидан тузилган келишув баённомаси ва шартномалари; инвестиция лойиҳасини молиялаштириш мақсадга мувофиқлигини асослантирувчи бошқа маълумотлар;
  • охирги икки ҳисобот йили бўйича туман (шаҳар) давлат солиқ идораси томонидан қабул қилинган бухгалтерлик баланси (1-сонли шакл) ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботлар (2-сонли шакл) нусхалари, 90 кундан ортиқ қарздорликлар юзасидан солиштирув баённомалар нусхалари илова қилинган ҳолда дебитор ва кредитор қарздорликлар ёйилмаси;
  • қарздорнинг қониқарли молиявий аҳволини тасдиқлайдиган аудиторлик ташкилоти хулосаси нусхаси (Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» қонунига мувофиқ аудиторлик текширувлар амалга оширилиши мажбурий бўлган корхоналарга тегишли);
  • бошқа кредиторлардан олинган қарз маблағлар ва бошқа банкларда сақланаётган бўш пул маблағлари мавжудлиги ҳақида маълумотнома ҳамда ўз капитали билан бошқа корхоналар ташкил қилинишида қатнашиши тўғрисида маълумотлар;
  • қарздор номидан кредит шартномани имзолаш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар, агар шахс қарздорнинг вакили бўлса, имзолар намунаси;
  • инвестиция кредитини қайтарилиши таъминланиши билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар;
  • Банк ички меъёрий ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.

Айрим ҳолларда, филиалнинг кредитлаш бўлинмаси инвестиция лойиҳасини таҳлили жараёнида зарур бўлганда қарздордан унинг молиявий ҳолати ҳамда кўриб чиқилаётган масалада у тақдим қилаётган таъминотга тегишли қўшимча ҳужжат ёки маълумотлар талаб қилиши мумкин.

Инвестиция кредитининг сўндирилмаслик хатаридан сақланиш учун қарздор, лойиҳани амалга ошириш учун, банкка маъқул бўлган таъминотни тақдим қилиши керак. Таъминотга асосий талаб – унинг тез ва эркин сотилиши. Қарздор қуйидаги таъминотлардан бирини тақдим қилиши мумкин:

- қарздорга тегишли мулк гарови ёки юридик шахс мақомига эга бўлган учинчи шахслар мулк гарови;

- банк учун маъқул бўлган суғурта ташкилотлари кафолати ёки суғурта полиси;

- текширилган тўлов лаёқатлилиги ва барқарор молиявий кўрсаткичга эга бўлган юридик шахс мақомидаги учинчи шахслар кафиллиги (банк олдида ҳозир ёки олдин муддати ўтказиб юборилган қарздорлиги мавжуд бўлган, банкка маъқул бўлмаган кредитга лаёқатлилигига эга бўлган, зарар билан ишлайдиган ташкилотлар, ноликвид балансга эга бўлган ташкилотлар кафиллиги қабул қилиниши мумкин эмас);

- Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва инвестиция кредитини етарли даражада ҳимояланганлиги юзасидан оқилона ишонч берадиган ва сотилиши мумкин бўлган бошқа таъминот турлари.

Банк томонидан гаров сифатида қуйидагилар қабул қилиниши мумкин эмас:

- қонун ҳужжатларига кўра ёки ихтисосланган шароитлар сабаби билан [узоқда жойлашганлиги, қўриқланадиган ҳудудда жойлашиши, ноликвид бўлиши, бошқа (гаровга қўйилмаган) мулкдан ажралмас бўлиши ва ҳ.к.] эркин харид қилиниши ва сотилиши мумкин бўлмаган мол-мулк;

- мулкдорлик ҳуқуқи шубҳали бўлса;

- мулк қарздорнинг бошқа мажбуриятлари бўйича гаровда бўлса, агар банк томонидан амалдаги гаровга олувчи гаров предметига ҳуқуқни банк фойдасига ён бериш ҳақида лозим тартибда (кўчмас мулк гарови бўлганда – нотариал идорада тасдиқланган) расмийлаштирилган келишув тузилмаган бўлса;

- хатланган мулк ёки хатлаш хавфи бўлган мулк;

- қарз олувчини бошқа мажбуриятлари бўйича гаровда бўлган мулк;

- номоддий активлар (савдо маркалари, ноу–хау, инжиниринг ва ҳ.к.).

Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги телефонларга мурожаат қилишингиз мумкин:

Филиаллар номлари

Телефон рақамлар

1

Амалиёт бошқармаси

(+99871) 244-76-49

2

«Тошкент» филиали

(+99871) 230-40-92

3

«Дархон» филиали

(+99871) 237-06-45

4

Яккасарой филиали

(+99871) 255-18-70

5

Андижон филиали

(+99874) 226-69-71

6

Наманган филиали

(+99869) 223-19-65

7

Самарқанд филиали

(+99866) 237-74-02

8

Термиз филиали

(+99876) 224-22-51

9

Қарши филиали

(+99875) 227-25-25

10

Фарғона филиали

(+99873) 244-40-28

Кредитлаш ва инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш департаментининг телефонлари: (+998 71) 244-14-53; (+ 998 71) 241-76-21

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
8584.50
9673.87
10793.29
136.34
8724.09
79.57
Сотиб олиш
8610.00
9290.00
10360.00
90.00
8300.00
60.00
Сотиш
8630.00
9770.00
10900.00
140.00
8800.00
80.00
 
6.14
45.52
50.61
1.82
72.19
0.47
16.07.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech