Кредитлар
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши натижасида пул оқимларининг камайиши юз берган корхоналар, шу жумладан туризм ва халқаро юк ташиш ҳамда бевосита шу билан боғлиқ соҳалар билан шуғулланувчи корхоналар томонидан тақдим этилган аризага мувофиқ, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан ажратилган кредитларни реал пул оқимлари ва имкониятлари ҳамда лойиҳаларни ишга туширишнинг кутилаётган муддатларидан келиб чиқиб, кредитнинг асосий қарзини қайтариш бўйича 2020 йил 1 октябрига қадар имтиёзли давр бериш ҳамда якуний тўловлар муддатларини берилган имтиёзли даврга мос равишда узайтириш масаласи кўриб чиқилади.
Ушбу масала юзасидан қарздор ташкилотлар тўғридан-тўғри банкнинг хизмат кўрсатилаётган филиалларига мурожаат қилишлари ёки онлайн аризани тўлдириб қуйидаги электрон манзилга жўнатишлари мумкин: sh.mirmuhamedov@trustbank.uz
«Трастбанк» ХАБ томонидан юридик шахсларга кредитлар ажратиш масаласи стратегик аҳамиятга эга бўлиб, мижозлар учун турли кредит турларини таклиф этади ҳамда ҳар бир мижозга гаров мулкини танлаш ва баҳолаш имкониятини яратиш, кредитни қайтариш бўйича имтиёзли шарт-шароитлар ва улар билан кредит бўйича молиявий-кредит ҳолатлари юзасидан индивидуал шароитлар татбиқ этилади.
Асосий қулайликлар:
Кредит ажратилишида тезкор қарор қабул қилиш, таққослаш (рақобат) асосида фоиз ставкаларини белгилаш ҳамда мижозлар учун максимал даражада уларга маъқул шарт-шароитларда уларнинг фаолият йўналашлари ва мақсадларига кредит ажратиш тўғрисида банкнинг малакали мутахассислари томонидан профессионал даражадаги консультациялар бериш йўлга қўйилган. Банк томонидан кичик бизнес субъектларига миллий валютада инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, микрокредитлар ва айланма маблағларни тўлдириш учун кредитлар ажратилади.
Кичик бизнес субъектларига қуйидагилар киритилган:
- якка тартибдаги тадбиркорлар;
- ишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 20 киши, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа тармоқлардаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 10 киши, улгуржи, чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 5 киши бўлган микрофирмалар;
Қуйидаги тармоқлардаги:
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган енгил, озиқ-овқат саноатидаги ва қурилиш материаллари саноатидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 200 киши;
- металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноатидаги, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 100 киши;
- машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё-саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш, қурилиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 50 киши;
- фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа соҳалардаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 25 киши бўлган кичик корхоналар.
КРЕДИТ ОЛИШ УЧУН ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ:
- Ариза;
- Таъсис ҳужжатларининг нусхалари, лицензиялари ва бошқа рухсат этувчи ҳужжатлар;
- Қарз олувчининг банк ҳисобварағига пул тушумлари (пул оқими) прогнози кўрсатилган бизнес-режа (техник иқтисодий асоснома);
- Қарз олувчининг тақдим қилган тегишли давлат солиқ инспекциясига охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно;
- Кредит таъминоти турларидан бири;
- Кредит ажратиш учун лойиҳа бўйича бошқа ҳужжатлар.
* «Трастбанк» ХАБ қарздорнинг тўловга лаёқатлилигини аниқлаш мақсадида қўшимча ҳужжатлар талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги телефонларга мурожаат қилишингиз мумкин:
№ |
Банк филиаллари номлари |
Филиаллардаги телефон рақамлар |
1 |
Амалиёт бошқармаси |
( + 9 9 8 7 1 ) 2 0 7 - 6 2 - 8 4 |
2 |
«Тошкент» филиали |
( + 9 9 8 7 1 ) 2 3 0 - 4 0 - 9 2 |
3 |
«Дархон» филиали |
( + 9 9 8 7 1 ) 2 3 7 - 0 6 - 4 5 |
4 |
Яккасарой филиали |
( + 9 9 8 7 1 ) 2 5 5 - 1 8 - 7 0 |
5 |
Андижон филиали |
( + 9 9 8 7 4 ) 2 2 6 - 6 9 - 7 1 |
6 |
Наманган филиали |
( + 9 9 8 6 9 ) 2 2 3 - 1 9 - 6 5 |
7 |
Самарқанд филиали |
( + 9 9 8 6 6 ) 2 3 7 - 7 4 - 29 |
8 |
Термиз филиали |
( + 9 9 8 7 6 ) 2 2 7 - 3 5 - 0 0 |
9 |
Қарши филиали |
( + 9 9 8 7 5 ) 2 2 7 - 2 5 - 2 5 |
10 |
Фарғона филиали |
( + 9 9 8 7 3 ) 2 4 4 - 4 0 - 2 8 |
11 |
Жиззах филиали |
( + 9 9 8 7 2 ) 2 2 6 - 2 0 - 1 6 |
Кредитлаш департаментининг телефонлари: (+99871) 207-36-44 (389; 383)