Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
1287, +998 78 140-00-88
Ишонч телефони
+998 71 207-36-45
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
1287,
+998 78 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00

Кадрлар сиёсати

Янгиланган сана: 3 Январ 2020, 15:50
Банк ходимлар салоҳиятини ривожлантиришни белгиланган стратегик вазифаларни амалга оширишнинг асосий шарти сифатида кўради. Банк ходимлари меҳнатининг унумдорлигини ошириш, янги маҳсулотлар ва технологияларни оммавий тарзда жорий қилиш, ўрта бўғин раҳбарлари ҳамда мутахассислар ваколатини кенгайтириш ходимларни бошқариш тизимининг олдига янги мақсад билан бир қаторда бошқа долзарб вазифалар қўйилишини тақозо этади. 

Кадрлар сиёсатининг асосий мақсади раҳбарлик лавозимларига тайинлаш учун ходимлар заҳираси билан олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштиришдан иборат бўлиб, Банкнинг стратегик ривожлантириш вазифаларини амалга оширишга қодир бўлган малакали мутахассис жамоасини яратишдир. 

Кадрлар сиёсати банкнинг стратегик ривожланишига мувофиқ равишда шаклланади. Кадрлар сиёсатининг асосини Банк фаолиятининг юқори даражаси ва амалий тажрибага эга бўлган малакали мутахассислар жамоасини яратишнинг ўзаро боғлиқлиги тамойили ташкил этади. 

Банк кадрлар сиёсатини амалга оширишида рағбатлантиришнинг янги усулларини таклиф этиш билан бирга ходимларнинг касбий маҳорати, ишбилармонлиги ва шахсий фазилатларига алоҳида эътибор қаратади, ходимларнинг ишга нисбатан новаторлик ва замонавий ёндошувига хайрихоҳ бўлади, анъанавий қадриятларга таянган ҳолда замонавий корпоратив маданиятни қўллаб қувватлайди. 

Кадрлар сиёсати халқаро стандартларга жавоб берадиган корпоратив бошқарувнинг шаффоф ва тушунарли тизимига эга бўлиш билан бирга, кадрлар салоҳиятининг янада кенгроқ очилиши учун имконият яратади, бу эса Банкнинг асосий афзалликларидан биридир. 

Кадрлар сиёсатининг ташкилий қисмлари шундай тузилганки, у нафақат Банкнинг замонавий илғор технологиялар, ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, ташқи иқтисодий мезонларга тез мослашувини, шунингдек зарур ўзгаришлар ва инновацияларнинг самарали жорий этилишини таъминлайди.  

 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech