Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
1287, +998 78 140-00-88
Ишонч телефони
+998 71 207-36-45
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
1287,
+998 78 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00

Ривожланиш стратегияси

Янгиланган сана: 13 Феврал 2023, 16:13

2022-2026 йиллар учун «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг ривожланиш Стратегияси.

            Ривожланишнинг стратегик мақсадлари:

·  банкнинг капиталлашув даражасини ошириш, капиталининг етарлилиги, ликвидлилиги ва барқарорлигини молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини халқаро банкчилик тамойиллари талаблари доирасида мустаҳкамлаш;

·  амалиётлар ўтказиш орқали даромаднинг таваккалчиликка алоқадорлигини энг мақбул ҳолатга етказиш ва юқори самарадорлик даражасини сақлаш қолиш.

·  фаолиятнинг барча соҳаларида юридик ва жисмоний шахсларнинг мижозлар базасини сифат ва миқдор жиҳатидан кенгайтириш, йирик омонатчиларга боғланиб қолиш хавфини пасайтириш, юридик шахсларнинг узоқ муддатли депозит базасини ошириш;

·  активлар сифатини яхшилаш, қисқа муддатли кредитлар бериш амалиётини кенгайтириш, муаммоли кредитларни ундириш, келгусида асосий қарздорлик ва фоизлар бўйича муаммоли мажбуриятлар юзага келишига йўл қўймаслик;

·  янги кредит турларини жорий қилиш;

·  хорижий кредит линияларини жалб қилиш, савдони молиялаштириш учун хорижий корреспондент-банклар тақдим этганлари бўйича лимитларни ўзлаштириш ва ошириш;

·  чакана мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича универсализация тизимини жорий қилиш;

·  чакана мижозларни сегментлаштириш;

·  техник чакана савдони ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

·  трансчегаравий ўтказмаларни жорий қилиш (мижозлар пластик карталарига сўм ва валютада пул ўтказмаларини онлине усуллари);

·  келгусида банк карталари йўналишида фаолиятни кенгайтириш (пластик карта бизнеси), турли хил пластик карталарни чиқариш билан боғлиқ замонавий банк хизматларини кенгайтириш, шу жумладан овердрафт, кредит, кобейджинг ва виртуал карталар бўйича, шунингдек тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ замонавий банк хизматлари спектрини кенгайтириш;

· технологияларни ривожлантириб ва банкни рақамли трансформация қилиш бўйича ишларни давом эттириб амалиётлар жараёнини оптималлаштириш ва автоматлаштириш, мижозларга масофавий хизмат кўрсатиш шаклини ривожлантириш;

· ИСО 9001:2015 стандартига асосланган сифат менежменти тизими ва ИСО 37001:2016 халқаро стандартига асосан “Коррупцияга қарши тизимини қўллаш бўйича: талаблари ва тавсиялари” кузатиб бориш ва риоя қилиш;

· Банкни ақлли даромад қилишига риоя қилган ҳолда янги мижозларни жалб қилиш ва банк хизматларини жозибадорлигини ошириш мақсадида тариф сиёсатини оптималлаштириш;

· халқаро стандартларга асосан мустақил экспертлар томонидан баҳоланган ҳолда баҳолаш ва банк таваккалчиликларини бошқариш тизимини ривожлантириш;

·  тегишли ҳудудларда ишларни ташкил қилиш ва молиявий натижаларга комплекс жавоб бераоладиган ва кучли ҳудудий филиаллар ташкил этиш;

·  хорижий банклар ва ташкилотларда ходимларни амалиёт ўтказиши, тренинглар, иқтисодий ўқишлар ўтказишни ташкиллаштириш;

·  бизнес талабларига жавоб берадиган бошқарув тизими ва ташкилий тузилмани шакллантириш.

 

Банк фаолиятининг устувор йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

 

–  кредитлаш;

–  ҳисоб-касса хизматлари;

–  ташқи иқтисодий фаолият.

Хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтириш ва инновацион маҳсулотларни самарали жорий қилиш нуқтаи назаридан келиб чиқиб банк истиқболли фаолият тури сифатида кўрадиган чакана бизнес стратегик ривожланиш йўналиши ҳисобланади.

Асосий фаолият тури бўйича Стратегик мақсадларга эришиш натижаси Банкга бозорда мавқеини мустаҳкамлаш, шунингдек келгусида барқарор иқтисодий ривожланаётган банк мақомини эгаллаш имконини беради.

 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech