Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
”Трастбанк” ХАБ узоқ ва қисқа муддатли рейтинги «Fitch Ratings» рейтинг агентлиги томонидан тасдиқланди

2019 йилнинг 17 январида “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг миллий ва хорижий валютадаги, дефолт эмитентида (РДЭ), узоқ муддатли рейтингларини “В” даражасида тасдиқлади. Миллий ва хорижий валютадаги қисқа муддатли рейтингларини “В” даражада, барқарорлик рейтингини эса ”b” даражада тасдиқлади.

Қўшимча маълумотларн www.fitchratings.com ва www.fitchratings.ru. сайтларида тақдим қилинган.

“Трастбанк”нинг кредит рейтинги “Ahbor-Reyting” томонидан тасдиқланди

“Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги 2019 йилнинг январь ойида 2018 йил якунлари бўйича ”Трастбанк” хусусий акциядорлик банки кредит рейтингини “Барқарор” прогнози билан миллий шкала бўйича “uzА+” даражада қайта янгилаб берди.

"UzA +" рейтинги банк фаолиятининг кредит хавфининг жуда паст даражасини акс эттирадиган, банкнинг кредит лаёқатлилигининг ЮҚОРИ даражасини билдиради. "UzA +" рейтингига эга бўлган банк, кредит берувчиларга, омонатчиларга ва инвесторларга ўзининг молиявий мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш учун жуда юқори салоҳият билан ёндошади.

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкига берилган мазкур рейтинг баҳоси банкнинг тижорат тармоғи жадал ривожда эканини, эътиборлилик даражаси ва имиджи юқори эканини, хатарларни бошқариш даражаси, ликвидлик позицияси пухта эканини ва капиталлашув ҳолати яхши эканини, шунингдек молиявий кўрсаткичларни барқарор равишда оширишни акс эттиради.

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9384.00
10393.72
11378.10
140.14
9561.85
88.01
Сотиб олиш
9350.00
9950.00
10900.00
90.00
9050.00
60.00
Сотиш
9440.00
10500.00
11500.00
150.00
9650.00
90.00
 
323.00
301.58
451.44
1.67
251.33
2.44
21.08.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech