Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Picture

2019 йил - Меморандум имзоланди

2019 йил 10 июнь куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

10 Jun 2019 й.
Picture

2018 йил - ISO 9001: 2015 Сифат сертификатига мувофиқ деб топилди

Жорий йилнинг 29 декабрь куни “Сертификатлаштириш уюшмасининг «Russian Register»» (Россия) халқаро сертификатлаш органи аудиторлари гуруҳининг якуний йиғилиши натижаларига кўра, “Трастбанк хусусий акциядорлик банкига Сифат Менеджменти Бошқарув Тизими (RVI, IAF) талабларига жавоб берадиган ISO 9001: 2015 сертификати тантанали равишда топширилди.

29 Dec 2018 й.
Picture

2018 йил - Битим имзоланди

2018 йилнинг 12 ноябрида “Трастбанк”  ХАБ ва Ислом тараққиёт банки гуруҳининг (ИТБ) аъзоси бўлган Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC)  ўртасида умумий қиймати 4 млн. АҚШ доллари миқдорида “Савдони молиялаштириш линияси”ни ажратиш тўғрисидаги Битим имзоланди.

12 Nov 2018 й.
Picture

2018 йил - Битим имзоланди

2018 йилнинг 9 июлида «Трастбанк» ХАБ ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) ўртасида молиялаштириш линиясини ажратиш тўғрисидаги Битими имзоланди.

9 Jul 2018 й.
Picture

2018 йил - Жиззах филиалининг очилиши

2018 йилнинг 6 июнида банкнинг Жиззах филиали очилди

6 Jun 2018 й.
Picture

2018 йил - "Йилнинг энг фаол эмитенти"

“Тошкент” республика фонд биржаси савдо айланмаси бўйича "Трастбанк"ни 2017 йилнинг “Энг фаол эмитенти" номинацияси ғолиби деб топди

21 Feb 2018 й.
Picture

2018 йил - “Fitch Raitings” банк рейтингини тасдиқлади

2018 йил январда “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг миллий ва хорижий валютадаги, дефолт эмитентида (РДЭ), узоқ муддатли рейтингларини “В” даражасида тасдиқлади. Миллий ва хорижий валютадаги қисқа муддатли рейтингларини “В ” даражада, барқарорлик рейтингини эса ”b” даражада тасдиқлади. 

29 Jan 2018 й.
Picture

2017 йил - Ўзаро келишув Меморандуми имзоланди

2017 йилнинг 16 ноябрида “Трастбанк” ХАБ ва "Commerzbank" (Germaniya) ўртасида Ўзаро келишув Меморандумини имзолади

16 Nov 2017 й.
Picture

2017 йил - Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

2017 йилнинг 14 ноябрида «Трастбанк» ХАБ ва Райффайзен Банк Интернешнл (Австрия) ўртасида Ўзаро Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

14 Nov 2017 й.
Picture

2017 йил - Бош битим имзоланди

2017 йилнинг 10 ноябрида “Трастбанк” ХАБ ва “Транскапиталбанк” АЖ ўртасида Бош битим имзоланди.

10 Nov 2017 й.
Picture

2017 йил - Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

2017 йилнинг 10 ноябрида «Трастбанк» ХАБ ва «Промсвязьбанк» АЖ ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

10 Nov 2017 й.
Picture

2017 йил - Банк лицензияси қайта расмийлаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 21 октябрдаги 28/12-қарорига мувофиқ, банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси алмаштирилди (2017 йил 21 октябрдаги 44-сонли)

21 Oct 2017 й.
Picture

2017 йил – Мукофотга сазовор деб топилди

2016 йил якунлари бўйича аҳоли бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалб қилиш бўйича ўтказилган танловда «Пластик карточкалар асосида иш ҳақи лойиҳаларини амалиётга жорий этиш бўйича энг яхши банк филиали» номинацияси ғолиби деб топилди.

4 Feb 2017 й.
Picture

2017 йил – Рейтинги ошди

2017 йил 31 январда “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг миллий ва хорижий валютадаги, дефолта эмитентида (РДЭ), узоқ муддатли рейтингларини “В” даражага оширди. Миллий ва хорижий валютадаги қисқа муддатли рейтингларини “В ” даражада, барқарорлик рейтингини эса ”b” даражада тасдиқлади.

31 Jan 2017 й.
Picture

2017 йил - Рейтинги ошди

“Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги 2017 йил январь ойида 2016 йилнинг IV чораги натижалари бўйича ”Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг миллий шкала бўйича кредит рейтингини “Барқарор” прогнози билан “uzА+” даражадасида янгилади. 

2 Jan 2017 й.
Picture

2016 йил - “BankExpo-2016”

2016 йилнинг апрель ойида ўтказилган “BankExpo-2016” кўргазмасида “Тадбиркорларнинг энг яхши ҳамкори ва ишончли таянчи” номинацияси ғолиби бўлди.

14 Apr 2016 й.
Picture

2015 йил - “Трастбанк” ХАБ ва “Траст-Leasing” ҳамкорликдаги тақдимоти

ХАБ “Трастбанк” ва “Траст- Leasing” компаниялари раҳбарлари ўз молиявий институтларининг мамлакатимиз бозоридаги фаолияти ҳақида тақдимот маросимини ўтказдилар

2 Dec 2015 й.
Picture

2015 йил - Банк лицензияси қайта расмийлаштирилди

2015 йилнинг 22 июнида “Трастбанк” хусусий акциядорлик биржа банкининг номи “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкига ўзгартирилди ва лицензияси қайта расмийлаштирилди

22 Jun 2015 й.
Picture

2015 йил - «BankExpo-2015»

BankExpo-2015 йиллик кўргазмаси доирасида «Трастбанк» ХАББ - «Мижозларга сифатли хизмат кўрсатувчи энг яхши банк» номинацияси ғолиби деб топилди.

16 Mar 2015 й.
Picture

2014 йил - Банк лицензияси қайта расмийлаштирилди

2014 йилнинг 21 августида хусусий очиқ акциядорлик биржа банки номи “Трастбанк” хусусий акциядорлик биржа банкига ўзгартирилди.

21 Aug 2014 й.
Picture

2014 йил – Фарғона филиалининг очилиши

2014 йилнинг 18 августида банкнинг Фарғона филиали очилди.

18 Aug 2014 й.
Picture

2014 йил - Мукофотга сазовор деб топилди

2014 йил август ойида Германиянинг (“Коммерцбанк”) “Commerzbank AG” банки “Трастбанк” ХОАББ “For Excellent Partnership in the year 2013” совринига лойиқ эканини эътироф этди 

1 Aug 2014 й.
Picture

2014 йил - Банкнинг 20 йиллиги

2014 йилнинг 21 июнида банк ўзининг Ўзбекистон бозоридаги фаолиятининг 20 йиллигини нишонлади. Шу йили “Трастбанк”нинг ойдин йўли” эсдалик китоби чоп этилди.

21 Jun 2014 й.
Picture

2014 йил - «BankExpo-2014»

2014 йил апрель ойи “BankExpo-2014” кўргазмасининг “Энг яхши реклама компанияси” ва “Ҳудудларда фаолиятини кенгайтираётган энг яхши банк” номинацияларида ғолиб бўлди.   2014 йил 21 май куни, Тошкент VII Халқаро инвестициявий – молиявий форум доирасида суғурта тармоғида “Олтин соябон”, шунингдек банк иши ҳамда лизинг фаолияти соҳасида таъсис этилган “Олтин портфель” жамоатчилик мукофотларини олди.

10 Apr 2014 й.
Picture

2013 йил – Филиалнинг очилиши

2013 йилнинг 5 сентябрида Қашқадарё вилоятида банкнинг минтақавий Қарши филиали иш бошлади.

5 Sep 2013 й.
Picture

2013 йил - “BankExpo-2013”

2013 йил апрель ойи “BankExpo-2013” кўргазмасининг “Тадбиркорларнинг энг яхши ҳамкори ва ишончли таянчи” номинацияси ғолиби бўлди.

11 Apr 2013 й.
Picture

2013 йил – Бир қатор мукофотлар ғолиби

2013 йилнинг апрель ойида ўтказилган VI Тошкент халқаро инвестициявий – молия форумида “Энг яхши хусусий банк” номинацияси ғолиби бўлди. 2013 йилнинг январь ойида республика тижорат банклари ўртасида 2012 йил якунларига кўра "Аҳоли бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалб қилиш" бўйича ўтказилган танловда «Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши филиали» номинацияси ғолиби деб топилди.

23 Jan 2013 й.
Picture

2012 йил - Ҳуқуқий асоси мустаҳкамланди

2012 йилда Ўзбекистон Республикасининг "Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунининг қабул қилиниши "Трастбанк" хусусий очиқ акциядорлик биржа банки фаолияти ривожланишининг янада янги босқичи бошланишида ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.

17 Dec 2012 й.
Picture

2012 йил – Рейтинги ошди

2012 йил 9 сентябрда “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги томонидан “Трастбанк” ХОАББ 2012 йилнинг III чораги якунига биноан кредит рейтингини “Барқарор” прогноз билан миллий шкала бўйича “uzА” даражада баҳолади.

9 Nov 2012 й.
Picture

2012 йил – Филиалларнинг очилиши

2012 йилнинг 22 июлида банкнинг минтақавий Самарқанд филиали очилди. 2012 йилнинг 27 августида банкнинг Яккасарой филиали иш фаолиятини бошлади.

22 Jun 2012 й.
Picture

2012 йил – Филиалнинг номи ўзгарди

2012 йилнинг 18 майида “Пойтахт” филиали номи “Дархон” деб аталди ҳамда манзили ўзгартирилди. Шунингдек, унинг биносида жисмоний ва юридик шахслар учун халқаро стандартлар даражасида жиҳозланган депозитар ячейкалардан фойдаланиш имкони яратилди.

18 May 2012 й.
Picture

2012 йил – Янги тизим жорий қилинди

2012 йилда жисмоний шахслар учун “Интернет-банк” янги хизмат кўрсатиш хизмати ишга туширилди ва банкнинг бу маҳсулоти "Траст-онлайн" номи билан аталди.


3 Jan 2012 й.
Picture

2011 йил – “Fitch Raitings” банк рейтингини оширди

2011 йилнинг июнь ойида “Fitch Raitings” халқаро рейтинг агентлиги “Трастбанк” ХОАББ фаолияти рейтинг баҳосини “В-” даражада эътироф этди, истиқболини “Барқарор” деб қайта тасдиқлади.

3 Jun 2011 й.
Picture

2011 йил - “BankExpo - 2011”

2011 йилда «Трастбанк» ХОАББ «BANKEXPO-2011» йиллик миллий кўргазмасида Ўзбекистон Банклари орасида «Энг инновацион маҳсулот» номинацияси бўйича олий мукофотни қўлга киритди.

13 Apr 2011 й.
Picture

2011 йил - «Trast Leasing» лизинг компаниясининг очилиши

2011 йилда «Trast Leasing» МЧЖ шўъба корхонаси ташкил этилди. 

7 Feb 2011 й.
Picture

2011 йил - Янги пул ўтказмалари тизимининг очилиши

2011 йилдан бошлаб банк «Быстрая Почта» ва «Азия Экспресс» тизими доирасида пул ўтказмаларини амалга ошира бошлади.

1 Jan 2011 й.
Picture

2010 йил - Андижон филиалининг очилиши

2010 йилда банкнинг Андижон филиали ўз иш фаолиятини бошлади.

7 Dec 2010 й.
Picture

2010 йил - "BANKEXPO-2010"

2010 йилда «Трастбанк» ХОАББ «BANKEXPO-2010» йиллик миллий кўргазмасида Ўзбекистон Банклари орасида «Ахборот технологияларини фаол қўллаш» номинацияси бўйича олий мукофотни қўлга киритди.

12 Apr 2010 й.
Picture

2010 йил - Янги пул ўтказмалари тизимининг очилиши

2010 йилдан бошлаб Банк «Лидер» халқаро пул ўтказмалари тизими орқали пул ўтказиш амалиётларини амалга оширишни йўлга қўйди. 

1 Jan 2010 й.
Picture

2009 йил - Биринчи минтақавий филиалларнинг очилиши

2009 йилда Наманган ва Сурхондарё вилоятларида биринчи минтақавий Наманган филиали ҳамда Термиз филиали очилди.

16 Oct 2009 й.
Picture

2009 йил - «BANKEXPO-2009»

2009 йилда «Трастбанк» ХАББ «BANKEXPO-2009» йиллик миллий кўргазмасида Ўзбекистон Банклари орасида «Энг яхши реклама учун» номинацияси бўйича олий мукофотни қўлга киритди.

13 Apr 2009 й.
Picture

2009 йил – REUTERS” халқаро дилинг тизимига аъзолиги

2009 йилда «Трастбанк» ХАББ “REUTERS” халқаро дилинг тизимига қўшилди.

1 Jan 2009 й.
Picture

2008 yil – Халқаро пластик карталари муомалага чиқарилди

«Трастбанк» ХОАББ VISA International тўлов тизими аъзолигига қабул қилинди ва банкнинг VISA Electron, VISA Classic, VISA Business, VISA Gold халқаро пластик карталарини муомалага чиқарди.

1 Jan 2008 й.
Picture

2008 йил – Янги пул ўтказмалари тизимининг очилиши

2008 йилда юридик шахслар учун «Интернет-Банкинг» тизими ишлаб чиқилди ва ишга туширилди. Шу билан бирга, банк VISA International тўловлар тизимига аъзоликка қабул қилинди. «Золотая Корона» ҳамда «Мигом» пул ўтказмалари тизимлари билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

1 Jan 2008 й.
Picture

2007 йил - Банк лицензияси қайта расмийлаштирилди

2007 йилнинг 13 июлида «Трастбанк» акциядорлик биржа банкининг номини «Трастбанк» хусусий очиқ акциядорлик биржа банкига ўзгарганлиги муносабати билан унга банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензия ва чет эл операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Бош лицензия бланклари алмаштириб берилди.

13 Jul 2007 й.
Picture

2007 йил – Рейтинги ошди

2007 йилда «Трастбанк» ХАББ депозит базаси ҳажмига кўра республикамизнинг биринчи ўнталик энг йирик банклари сафига киритилди. Банк тўғрисида Bankers Almanac халқаро бизнес-маълумотномасида маълумот нашр қилинди.
2007 йилдан «Трастбанк» ХАББ «Coinstar» тизими доирасида пул ўтказмаларини амалга ошира бошлади. Банклараро «Ахбор-Рейтинг» рейтинг агентлиги “Трастбанк” ХАББнинг миллий шкала бўйича кредит рейтингини "uzB ++" баҳолади ва “Трастбанк” ХАББ депозит базаси ҳажми бўйича республиканинг энг яхши ўнта йирик банклари қаторига кирганлигини маълум қилди.

1 Jan 2007 й.
Picture

2006 йил – Банк лицензияси қайта расмийлаштирилди

2006 йил 12 майида «Трастбанк» акциядорлик биржа банкининг номини «Трастбанк» хусусий акциядорлик биржа банкига ўзгарганлиги муносабати билан унга банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензия ва чет эл операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Бош лицензия бланклари алмаштириб берилди.

12 May 2006 й.
Picture

2006 йил – МДҲ ҳудудидаги энг йирик банк

2006 йилда «Трастбанк» АББ МДҲ мамлакатларининг 1000 та энг йирик банклари рўйхатига киритилди. (Иқтисодий-таҳлилий Интерфакс маркази маълумотларига кўра). Шунингдек, “Трастбанк” АББ республикадаги 10 та йирик банклари қаторига кириб, жумладан, активлар ва рентабеллиги сифати бўйича иккинчи ўринни эгаллади. (банклараро рейтинг компанияси “Ахбор-рейтинг” маълумотига кўра).

1 Jan 2006 й.
Picture

2005 йил - Янги пул ўтказмалари тизимининг очилиши

2005 йилдан банк SWIFT тизимига уланди, «Unistream», «Xpress Money», «Contact» пул ўтказмалари тизимлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. American Express Bank (Нью-Йорк, АҚШ) билан ҳамкорликни йўлга қўйиб корреспондентлик ҳисобварақлари очилди.

3 Jan 2005 й.
Picture

2005 йил – Осиё банкирлар Ассоциациясига аъзолик

2005 йилда банк Осиё Банкирлар Ассоциациясига аъзо бўлди.

1 Jan 2005 й.
Picture

2004 йил – Пластик карталарнинг чиқарилиши

2004 йилда «Трастбанк» акциядорлик биржа банки ўзининг биринчи сўм пластик карточкаларини муомалага чиқарди.

1 Jan 2004 й.
Picture

2002 йил - Фонд аъзолигига қабул қилинди

2002 йилда аҳолининг банклардаги омонатларини ҳимоялашнинг ишончли ва самарали механизми яратилди. Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги Қонун ижроси доирасида фонд ташкил этилди. "Трастбанк" унга аъзо бўлди.

1 Apr 2002 й.
Picture

2002 йил - Янги пул ўтказмалари тизимининг очилиши

2002 йилдан бошлаб Банк «Western Union» тизими доирасида халқаро пул ўтказмаларини амалга оширишни бошлади.

1 Jan 2002 й.
Picture

1999 йил – “Пойтахт” филиали очилди

1999 йилнинг 26 октябрь куни банкнинг иккинчи «Пойтахт» филиали очилди.

26 Oct 1999 й.
Picture

1998 йил – Мукофотга сазовор деб топилди

1998 йилда «Трастбанк» АББ ислоҳотчилик ғоялари учун Франция саноатга кўмаклашиш Ассоциациясининг «Олтин медал» фахрий Европа мукофоти соҳиби деб эътироф этилди. Парижда сазовор бўлинган «Олтин медал» нишони – Франциянинг Халқаро ҳамкорликнинг олий мақом институти, Саноат соҳаси стратегик йўналишлар институти ва Ташқи савдонинг олий мақом институти томонидан таъсис эътилган. Олтин нишон - саноат, иқтисодиёт, савдо-сотиқ, илм-фан ва санъат соҳасидаги улкан самара жамоатчилик томонидан эришилган муваффақиятларни эътироф этиш рамзи ҳисобланади.

1 Jan 1998 й.
Picture

1998 йил – “Банк-Мижоз”

1998 йилда банк ва мижоз ўртасида файл алмашуви бўйича «Банк – Мижоз» дастурий мажмуаси ишга туширилди. 

1 Jan 1998 й.
Picture

1997 йил – Банкнинг биринчи филиали иш бошлади

1997 йилнинг 23 апрелидан Банкнинг биринчи «Тошкент» филиали очилди.

23 Apr 1997 й.
Picture

1996 йил – Лицензия берилди

1996 йил 3 июнда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 54-сонли касса операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси берилди.

3 Jun 1996 й.
Picture

1996 йил - Лицензия берилди

1996 йил 24 майда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 36-сонли Бош лицензиясига мувофиқ хорижий валютада амалиётларни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритди.

24 May 1996 й.
Picture

1994 йил - Банкнинг Амалиёт бошқармаси иш бошлади

1994 йилнинг 19 июлидан "Трастбанк" АББнинг Амалиёт бошқармаси ўз иш фаолиятини бошлади.

19 Jul 1994 й.
Picture

1994 йил - Лицензия берилди

1994 йил 21 июнда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 44-сонли банк амалиётларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси берилди.

21 Jun 1994 й.
Picture

1994 йил - Банкнинг ташкил этилиши

1994 йилда ташкил этилган «Трастбанк» акциядорлик биржа банки Ўзбекистон Республикасидаги энг етакчи банкларидан бири бўлиб, у ўз мижозларига барча турдаги кенг кўламли банк маҳсулотлари ва хизматларини кўрсатиб келмоқда.

2 Feb 1994 й.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech