Бизнес режа
Бизнес-режага мувофиқ 2023 йилда ривожланишнинг асосий йўналишлари
(Банк Кенгаши томонидан 2022 йил 30 ноябрда тасдиқланган)
«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки республиканинг ривожланган банкларидан бири сифатида банк хизматлари ва молия бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун мутлақ ва нисбий молиявий кўрсаткичларини етарли даражага кўтарилишини таминлаш ниятида.
Стратегик ривожланишнинг мақсадлари:
-
даромадни ошириш ва харажатларни камайтириш орқали фаолият самарадорлигини оширган ҳолда фойдани кўпайтириш;
-
банкнинг капиталлашув даражасини ошириш, капиталининг етарлилиги, ликвидлилиги ва барқарорлигини молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини халқаро банкчилик тамойиллари талаблари доирасида мустаҳкамлаш;
-
фаолиятнинг барча соҳаларида юридик ва жисмоний шахсларнинг мижозлар базасини сифат ва миқдор жиҳатидан кенгайтириш, йирик омонатчиларга боғланиб қолиш хавфини пасайтириш;
-
узоқ муддатли ресурс базасини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини фаол жалб қилиш;
-
активлар сифатини яхшилаш, қисқа муддатли кредитлар бериш амалиётини кенгайтириш, муаммоли кредитларнинг сўндирилиши бўйича тизимли ишларни амалга ошириш, асосий қарз ва фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорликларнинг келгусида юзага келмаслигининг олдини олиш чораларини кўриш;
-
Кредит бериш жараёнини соддалаштириш, қарз олувчиларнинг тўлов қобилиятини таҳлил қилиш ва бахолашни оптималлаштириш (кредит конвейри, скоринг модели амалиётидан кенг фойдаланиш), кредит портфелини диверсификация қилиш;
-
Интенд ва Лендо (муддатли тўлов билан маҳсулот сотиш) маҳсулотларини ривожлантириш;
-
Исломий дарча хизматини жорий қилиш бўйича “Траст муамалат” МЧЖ фаолиятини ривожлантириш;
-
масофавий банк хизматлари сони ва қамровини кўпайтириш, шу жумладан контаксиз тўловлар, автоматлаштирилган скоринг тизимининг кенг қўлланилиши, рақамли идентификация ва кредит конвейри, банк соҳасида янги концепциялар ва технологияларни жорий этиш;
-
биринчи омонатни қабул қилиб олган бўлинманинг жойлашган жойига бўғлиқ бўлмаган ҳолда омонатдан пулни ечиб олиш имкониятини тақдим этиш мақсадида дастурий таъминотни жорий қилишни таъминлаш;
-
кредит линияларини жалб қилиш;
-
филиаллар ва банк хизматлари марказларининг минтақавий тармоғини ривожлантириш, янги филиалларни очиш;
-
ISO 9001:2015 сифат менежменти тизимининг стандарти ва ИСО 37001:2016 коррупцияга қарши кураш стандарти ҳар йили қайта сертификациядан ўтиш;
-
ISO 27001:2013 ахборот хавфсизлиги стандарти бўйича сертификатини олиш;
-
9-сонли Халқаро молиявий ҳисобот стандартига мувофиқ молиявий активларни таснифлаш ва баҳолашга қўйиладиган янги талабларни ҳисобга олган ҳолда молиявий ҳисоботларни тайёрлаш сифатини яхшилаш;
-
Ходимлар билан ишлаш усулларини такомиллаштириш, ходимлар ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш, «Ўқув маркази» нинг самарали ишлашини таминлаш.