Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«СМС – Банк» тизими банк хизматларининг янги истиқболли йўналиши бўлиб, СМС хабарлар алмашиш ёрдамида мижозга ахборот банк хизмати кўрсатилади.

«СМС – Банк» тизими ёрдамида Сиз қуйидаги амалиётларни амалга оширасиз:

  • Банкдаги ҳисоб-рақамлар ҳолати тўғрисида маълумот олиш учун сўровнома жўнатиш (жорий ҳисоб рақамлардаги жорий қолдиқлар ҳақида);
  • Банкдаги ҳисоб-рақамлардаги охирги кирм ва чиқим амалиётлари ҳақида автоматик тарзда маълумот олиш.

«СМС– Банк» тизимининг афзалликлари:

Тезкорлик! Мобил телефонингиз орқали «СМС – Банк» тизимига мобил телефонидан кириш билан Сиз ҳисоб рақамлардаги жорий қолдиқ маблағларнини аниқлаш ва бошқа маълумот хизматлари учун банкка бормай туриб ҳам тезкор маълумот олиш имкониятига эга бўласиз.

Сизнинг ҳисоб рақамингизга кирадиган ва ундан чиқадиган сўнгги тўловлар ҳақида тезкор маълумотларни олиш, шунингдек ўзингиз томондан белгиланган доирада банк ҳисоб рақамидаги ўзгаришлар тўғрисида билдиришлар Сизга Банкдаги ҳисоб рақамларингиз устидан тўла назорат қилиш имкониятини таъминлайди.

Қулайлик! «СМС – Банк» тизими Сизга исталган мобил телефони ёрдамида реал вақт режимида банк ҳисоб рақамингизга кира олиш ва ҳисоб рақам бўйича маълумот олиш имкониятини яратади. Бунда Сизнинг хоҳишингизга кўра бир неча мобил телефони орқали ҳам хизмат кўрсатилиши мумкин. Шунингдек, телефонингизга ҳеч қандай қўшимча дастур ёки қурилма ўрнатилиши шарт эмас.

«СМС – Банк» тизимига уланиш учун Сиз банк билан шартнома тузишингиз лозим.

Ушбу тизим орқали хизмат кўрсатишнинг ойлик абонентлик тўлови банк ишлаб чиққан тарифга кўра амалга оширилади.

Сизни қизиқтирган бошқа маълумотлар бўйича қуйидаги телефон рақамлари орқали жавоб олишингиз мумкин:

Бош банк Амалиёт Бошқармаси : (99871) 244 – 76 – 45, 244 – 76 – 22;

«Тошкент» филиали: (99871) 277-94-43;

«Дархон» филиали: (99871) 237-13-84;

Яккасарой филиали: (99871) 244-21-44;

Андижон филиали: 8(374) 226 – 33 – 66;

Наманган филиали: 8(369) 232 – 65 – 33;

Термиз филиали: 8(376) 224 – 22 – 51;

Самарқанд филиали: 8 (366) 233-14-82;

Фарғона филиали: (99873) 244-40-15;

Қарши филиали: 8 (375) 227-19-01;

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
8584.50
9673.87
10793.29
136.34
8724.09
79.57
Сотиб олиш
8610.00
9290.00
10360.00
90.00
8300.00
60.00
Сотиш
8630.00
9770.00
10900.00
140.00
8800.00
80.00
 
6.14
45.52
50.61
1.82
72.19
0.47
16.07.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech