Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 95) 198-41-09
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

«Универсал» истеъмол кредити

Янгиланган сана: 7 Сентябр 2020, 16:23

“Универсал” кредит лойиҳаси жисмоний шахс эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, товарлар ва хизматлар учун ажратилади.

“Универсал” молиявий истеъмол кредитлари объекти – жисмоний шахс эҳтиёжини қондириш учун мўлжалланган, узоқ муддат давомида ишлатиладиган, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қуйидаги товарлар (ишлар, хизматлар):
  • уй-рўзғор буюмлари (идиш-товоқ, сувенир, хрустал ва бошқалар);
  • махсус ўқув курсида ўқиш тўловини амалга ошириш (ҳамширалик, ҳайдовчилик, келинликка тайёрлаш, бичиш-тикиш, тил ўрганиш ва бошқалар);
  • муқобил ҳарбий хизмат учун тўловни амалга ошириш;
  • оширилган (табақалаштирилган) контракт асосида талабаликка тавсия этилган талабанинг олий ўқув юртида ўқиш учун тўловини амалга ошириш (агар контракт қиймати ушбу Қоидалар бўйича ажратиладиган кредитнинг максимал қийматидан кўп бўлса, контрактнинг ортиқча қиймати талаба ёки унинг ота-онаси ёхуд васийнинг ўз маблағи ҳисобидан тўланади); (Банк кузатув кенгашининг 2019 йил 28 декабрдаги 191-қарори билан тасдиқланган ва 547-сон билан рўйхатга олинган қўшимча ва ўзгартишларга мувофиқ киритилган жумла)
  • ногиронлар араваси ва бошқа соғлиқни тиклаш анжомлари;
  • тиббий хизмат ҳақини тўлаш (даволаниш, тиш қўйдириш, жарроҳлик операцияси ва бошқалар);
  • саёҳат ва курорт йўлланмаларини сотиб олиш (мамлакат ичида);
  • автомобилга метан (пропан) газ мосламасини ўрнатиш хизмати тўловини амалга ошириш;
  • автотранспорт воситасини таъмирлаш хизмати тўловини амалга ошириш;
  • автомобилнинг эҳтиёт қисмлари;
  • ҳар хил турдаги мототехникалар (мотоцикл, кроссер, скутер, чоппер, мопед, трицикл ва бошқалар);
  • спорт анжомлари (ҳар хил турдаги велосипед ва бошқа анжомлар);
  • ёнилғи асосида электр қуввати ишлаб берувчи ускуна (электр генератор);
  • тўй ва бошқа маросимларни ўтказиш учун тўловни амалга ошириш;
  • уй жиҳозлари (мебель, гилам, ванна, раковина, парда ва бошқалар);
  • оргтехника ва маиший буюмлар (телефон, компьютер, телевизор, газ плита, кондиционер ва бошқалар);
  • қурилиш материаллари (цемент, паркет, шифер, брусчатка, гипсокартон, пластик ва алюмин профиллар, гипс, оҳак, арматура, труба, кафель ва бошқалар);
  • тайёр қурилиш материаллари (темир дарвоза, дераза панжараси, эшик-дераза ва бошқалар);
  • турар-жойга газ, электр, сув тушириш хизмати тўловини амалга ошириш;
  • муқобил энергиядан фойдаланишда қўлланиладиган асбоб-ускуналар;
  • умумтаълим мактаби ўқувчисининг замонавий мактаб формаси;
  • икки контурли автоном иситиш қозони;
  • Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа товар (иш, хизмат).

Кўчмас мулк, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган мол-мулк молиявий истеъмол кредити объекти бўлиши мумкин эмас.

«Универсал» молиявий истеъмол кредитлар ҳақида маълумот

Кредит миқдори

Кредит муддати

Фоиз ставкаси

Таъминот тури

Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда бўлса

12 ойдан ошмаган муддатгача

22%

- доимий иш жойи ва даромад манбаига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс мақомига эга корхона кафиллиги;

- кўчмас мулк гарови;

- транспорт воситаси гарови;

- пул маблағлари гарови.

Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача миқдорда бўлса

24 ойдан ошмаган муддатгача

24%

- доимий иш жойи ва даромад манбаига эга бўлган иккита жисмоний шахс кафиллиги ёки юридик шахс мақомига эга корхона кафиллиги;

- кўчмас мулк гарови;

- транспорт воситаси гарови;

- пул маблағи гарови.


Истеъмол кредитини олиш учун қарз олувчи томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) қарздорнинг/мижознинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти (яшаш учун рухсатномаси) серияси ва рақами, яшаш жойи, кредит объекти, сўралган кредит муддати, кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнинг қарздор/мижоз томонидан ижро этилишига оид таъминот кўрсатилган кредит аризаси. Кредит аризаси қарздор/мижоз томонидан санаси кўрсатилган ҳолда имзоланади;

б) паспортдан (яшаш учун рухсатномадан) нусха олинади, унда фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, оилавий ҳолати ва муқим рўйхатдан ўтган яшаш жойи кўрсатилган бўлиши керак. Ушбу маълумотлар кредит ходимининнг “аслига тўғри” ёзуви ва имзоси билан тасдиқланади;

в) қарздорнинг/мижознинг ариза берган санасига нисбатан сўнгги 12 (ўн икки) ой давомида олинган даромадини белгиланган тартибда тасдиқлайдиган маълумотнома, хусусий тадбиркорлар учун – туман солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган ўтган йилда олинган даромадлари ҳақида декларация;

г) кредит ўз вақтида қайтарилишининг таъминотига оид ҳужжатлар;

д) товар (кўрсатилган хизмат) харид қилиш тўғрисида сотувчи ва қарздор//мижоз ўртасида тузилган шартнома ва унга илова сифатида сотувчига ўз фаолиятини амалга ошириш учун берилган рухсат ҳужжатлари нусхаси (маъмурий идоралар томонидан берилган лицензия, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ёки сотилаётган маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати ва ҳ.к.);

е) Гаров реестрига ёзув киритишга қарздор/мижоз ва гаров берувчининг ёзма розилиги.

* Кредит аризасини кўриб чиқиш муддати 3 кунгача.

Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги телефонларга мурожаат қилишингиз мумкин:

Банк филиаллари номлари

Филиаллардаги телефон рақамлар

1

Амалиёт бошқармаси

( + 9 9 8 7 1 ) 2 0 7 - 6 2 - 8 4

2

«Тошкент» филиали

( + 9 9 8 7 1 ) 2 3 0 - 4 0 - 9 2

3

«Дархон» филиали

( + 9 9 8 7 1 ) 2 3 7 - 0 6 - 4 5

4

Яккасарой филиали

( + 9 9 8 7 1 ) 2 5 5 - 1 8 - 7 0

5

Андижон филиали

( + 9 9 8 7 4 ) 2 2 6 - 6 9 - 7 1

6

Наманган филиали

( + 9 9 8 6 9 ) 2 2 3 - 1 9 - 6 5

7

Самарқанд филиали

( + 9 9 8 6 6 ) 2 3 7 - 7 4 - 29

8

Термиз филиали

( + 9 9 8 7 6 ) 2 2 7 - 3 5 - 0 0

9

Қарши филиали

( + 9 9 8 7 5 ) 2 2 7 - 2 5 - 2 5

10

Фарғона филиали

( + 9 9 8 7 3 ) 2 4 4 - 4 0 - 2 8

11

Жиззах филиали

( + 9 9 8 7 2 ) 2 2 6 - 2 0 - 1 6

Чакана бизнес департаментининг телефон рақами: (+ 998 71) 207-36-44 ички рақам (11368).



Калькулятор

Талаб қилинадиган кредит суммасини киритинг. Максимал сумма: энг кам иш ҳақининг 200 баробари
Кредитни тўлаш учун ойлар миқдорини танланг.
Суғурта харажатлари мижоз томонидан мустақил тўлдирилиши мумкин. Агар мижоз томонидан тўлдирилмаса ушбу бўлимга сайт томонидан муқобил харажат автоматик равишда қўйилади
Мулкни баҳолаш бўйича харажатлар мижоз томонидан мустақил тўлдирилиши мумкин. Агар мижоз томонидан тўлдирилмаса ушбу бўлимга сайт томонидан муқобил харажат автоматик равишда қўйилади


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech