Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  20 Январ 2020, 14:20


“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки энг қулай ва жозибадор фоиз ставкалар асосида жисмоний шахсларга бирламчи бозордан кредит ҳисобига автотранспорт воситаларини харид қилишни йўлга қўйди.

Автокредит бирламчи автомобиль бозоридан (ишлаб чиқарувчининг расмий дилери -автосалон) Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган енгил автомобилини сотиб олиш учун кредит ҳисобига харид қилинади.

Автокредит 3 (уч) йилдан ошмаган муддатга кредитни сўндириш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади.

Автомобиль қийматидан қарздорнинг/мижознинг ўз маблағи чегирилгандан сўнг қолган қисмига қарздор/мижоз учун кредит расмийлаштирилади.

Мижознинг ўз маблағи билан иштирок этадиган улуши миқдори

Кредит муддати

Фоиз ставкаси

Кредит таъминоти тури

30%

36 ой

28%

Олдиндан таъминот сифатида кўчмас мулк (агар турар жой бўлса рўйхатда ҳеч ким бўлмаслиги шарти билан) ёки автотранспорт воситаси гарови ёҳуд Кредит ҳисобига сотиб олинаётган автомобиль (таъминотга қўйилгунига қадар суғурта полиси ва жисмоний шахс кафиллиги).

40%

26%

50%

23,90%

Автокредит расмийлаштиришда талаб қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза, ушбу аризада қарздорнинг/мижознинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти (яшаш учун рухсатномаси) серияси ва рақами, яшаш жойи, сўралган кредит муддати, суммаси, кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнинг қарздор/мижоз томонидан ижро этилишига оид таъминот тури кўрсатилади. Кредит олиш учун ариза қарздор/мижоз томонидан санаси кўрсатилган ҳолда имзоланади;

б) паспорт (яшаш учун рухсатнома), ундан нусха олинади ва кредит ходимининг “аслига тўғри” ёзуви ва имзоси билан тасдиқланади;

в) қарздорнинг/мижознинг ариза берилган санага нисбатан сўнгги 12 (ўн икки) ой давомида олинган даромадини белгиланган тартибда тасдиқлайдиган маълумотнома, якка тартибдаги тадбиркор учун – туман (шаҳар) солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган ўтган йилда олинган даромади ҳақида декларация;

г) ишлаб чиқарувчининг расмий дилери (автосалон) ва қарздор/мижоз ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси ёки сотувчи-комиссионер, комитент ва қарздор/мижоз ўртасида автомобиль олди-сотдиси юзасидан тузилган дастлабки шартнома;

д) ишлаб чиқарувчининг расмий дилерига (автосалонга) ёки сотувчи-комиссионерга ўз фаолиятини амалга ошириш учун берилган гувоҳнома нусхаси;

е) филиалдаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига қарздорнинг/мижознинг ўз маблағи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

ё) кредит ўз вақтида қайтарилиши бўйича таъминот ҳужжатлари;

ж) Гаров реестрига ёзув киритишга қарздорнинг/мижознинг (гаровга қўювчининг) ёзма розилиги.

Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги телефонларга мурожаат қилишингиз мумкин:

Банк филиаллари номлари

Филиаллардаги телефон рақамлар

1

Амалиёт бошқармаси

( + 9 9 8 7 1 ) 2 0 7 - 6 2 - 8 4

2

«Тошкент» филиали

( + 9 9 8 7 1 ) 2 3 0 - 4 0 - 9 2

3

«Дархон» филиали

( + 9 9 8 7 1 ) 2 3 7 - 0 6 - 4 5

4

Яккасарой филиали

( + 9 9 8 7 1 ) 2 5 5 - 1 8 - 7 0

5

Андижон филиали

( + 9 9 8 7 4 ) 2 2 6 - 6 9 - 7 1

6

Наманган филиали

( + 9 9 8 6 9 ) 2 2 3 - 1 9 - 6 5

7

Самарқанд филиали

( + 9 9 8 6 6 ) 2 3 7 - 7 4 - 29

8

Термиз филиали

( + 9 9 8 7 6 ) 2 2 4 - 2 2 - 5 1

9

Қарши филиали

( + 9 9 8 7 5 ) 2 2 7 - 2 5 - 2 5

10

Фарғона филиали

( + 9 9 8 7 3 ) 2 4 4 - 4 0 - 2 8

11

Жиззах филиали

( + 9 9 8 7 2 ) 2 2 6 - 2 0 - 1 6

Чакана бизнес департаментининг телефон рақами: (+ 998 71) 207-36-44 ички рақам (11368).


Калькулятор

Талаб қилинадиган кредит суммасини киритинг
Кредитни тўлаш учун ойлар миқдорини танланг. Максимал: 3 йил





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech