Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

“TrustPay”: Жисмоний шахслар учун қўшимча имкониятлар

Янгиланган сана: 16 Апрел 2018, 15:47
“TrustPay”: Жисмоний шахслар учун қўшимча имкониятлар
16 Apr 2018

2018 йил 16 апрелдан бошлаб “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки жисмоний шахслар учун янада қулайлик яратиш мақсадида, Android платформасидаги мобил қурилмаларни қўллаб-қувватлайдиган “TrustPay” мобиль дастурини ишга туширди.

“TrustPay” мобиль дастури - “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан жисмоний шахслар учун масофадан банк хизматларини кўрсатиш учун тақдим этилаётган мобил банк хизматининг янги йўналишидир.

“TrustPay” – масофавий банк хизматининг асосий вазифаси, исталган вақтда банк офисларига ташриф буюрмасдан кечаю-кундуз турли хил банк операцияларини амалга ошириш имкониятини беради. Хусусан, “TrustPay” мобиль дастури орқали “Онлайн конверсия” хизмати жорий этилиб, банкнинг “Visa” xалкаро карталари орқали жисмоний шахслар учун чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича мустақил равишда ўз операцияларини амалга ошириш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, тизим банк ҳисобварақлари, кредитлар ва омонатлар мақоми тўғрисидаги долзарб маълумотларни тақдим этади. “Трастбанк” ХАБ пластик карталари эгалари мустақил равишда бўш пул маблағларини банк омонатларига жойлаштиришлари, омонат қолдиғи ҳақида маълумот олишлари ва кредитларни сўндиришлари мумкин.

Мазкур дастурининг яна бир афзаллиги шундаки, мижозлар мобиль илова орқали мавжуд барча солиқларни, мобиль ва телефон алоқа, интернет ва коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд.

Банкнинг “TrustPay” дастурини Play Marketдан юклаб олишингиз мумкин.

МУҲИМ: Дастурни ўрнатишдан аввал, сизнинг пластик картангиз телефон рақамингиздаги “СМС-хабарлаш” хизматига уланганлигига ишонч ҳосил қилинг.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 1967
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech