Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
1287, +998 78 140-00-88
Ишонч телефони
+998 71 207-36-45
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
1287,
+998 78 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

“Трастбанк” ва “Кёнгнам Банк” ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди

Янгиланган сана: 27 Сентябр 2022, 16:09
“Трастбанк” ва “Кёнгнам Банк” ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди
26 Сен 2022

  2022 йил 26 сентябрь куни «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки Бош офисида Жанубий Кореянинг етакчи банкларидан бири саналадиган “Кёнгнам Банк” Бошқаруви раиси Чой Хонг Ёнг бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

1.jpg

  Таъкидлаш жоизки, “Кёнгнам Банк” Жанубий Кореянинг йирик молиявий гуруҳи “БНК Финансиал Гроуп”нинг бир қисми ҳисобланади. Мазкур компаниянинг 473 та филиали мавжуд бўлиб, улардан 59 таси хорижий мамлакатларда жойлашган. Унинг активлари 100 млрд АҚШ долларидан зиёдни ташкил этади.

2.jpg

  Ушбу молиявий гуруҳ таркибига кирадиган “Кёнгнам Банк” 1970 йилда ўз фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, турли кредит маҳсулотлари ва карталари, суғурта маҳсулотлари каби барча турдаги банк хизматларини тақдим этади. Банк халқаро рейтинглардаги ўрнини ҳам мустаҳкамлаган. Жумладан, 2021 йил 21 май куни “Моодйъс Инвесторс Сервисе” рейтинг агентлиги “Кёнгнам Банк”нинг узоқ муддатли халқаро рейтингини «Барқарор» прогнози билан «А2» даражасида тасдиқлади. Банкнинг активлари 93,10 млрд АҚШ доллари, устав капитали эса 6,581 млрд АҚШ долларини ташкил этади.

3.jpg

  2021 йил 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маҳаллий банклар билан ҳамкорлик қилиш, мижозларнинг молиявий саводхонлигини ошириш ва Ўзбекистон банк-молия тизимига Кореянинг илғор тажрибасини жорий этишда кўмаклашиш мақсадида Корея Республикасининг “Кёнгнам Банк” ваколатхонаси аккредитациядан ўтказилганлигини маълум қилди.

4.jpg

  Учрашувда ўзаро икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга урғу берилди. Хусусан, “Жанубий Кореянинг етакчи молия муассасаси билан муносабатларни йўлга қўйишдан мамнунмиз. Бу ҳамкорлик истиқболда ўзининг ижобий самарасини беришига ишонамиз”, – деди «Трастбанк» ХАБ Бошқаруви раиси Сардор Нормухамедов.

5.jpg

  Ўз навбатида, “Кёнгнам Банк” Бошқаруви раиси Чой Хонг Ёнг мазкур учрашув кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилишини, қолаверса, Меморандум ҳам икки молия муассасаси учун манфаатли бўлишини таъкидлади.

6.jpg

  Самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ва Жанубий Корея молиявий гуруҳи “БНК Финансиал Гроуп ” таркибига кирадиган етакчи банк “Кёнгнам Банк” ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

7.jpg

  Мазкур ҳужжат икки молия муассасаси ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади. Хусусан, банк операциялари, ахборот технологиялари, кредитлар ва банк депозитларини бериш борасида тажриба алмашилади. Қолаверса, ишбилармонлик учрашувлари ўтказиш, икки банкнинг амалий фаолияти билан яқиндан танишиш назарда тутилган.

8.jpg

  Шунингдек, юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма тадбирларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади. Делегация аъзолари «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг Амалиёт бошқармасида иш жараёни билан танишди. Шунингдек, «Трастбанк»нинг фаолияти тарихидан сўзлайдиган музейдаги экспонатларни кўздан кечирди. “Кёнгнам Банк” Бошқаруви раиси Чой Хонг Ёнг фахрий меҳмонлар китобида ўз тилакларини билдириб, дастхат қолдирди.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 130
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech