Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 95) 198-41-09
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Ички валюта бозори бўйича қисқача шарҳ (2020 йил май ойи)

Янгиланган сана: 19 Июн 2020, 11:37
17 Jun 2020

2020 йилнинг май ойида ички валюта бозоридаги ҳолат хўжалик юритувчи субъектлар валютага бўлган талабнинг мўътадиллиги ҳамда жисмоний шахсларнинг валюта операциялари бўйича талаб ва таклифнинг нисбатан барқарорлашиши билан изоҳланади.

Май ойида ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий хажми 1,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, апрель ойига нисбатан 1,1 баробарга пасайди.

Ички валюта бозори сегментлари кесимида чет эл валютасига бўлган талабнинг ўзгариш динамикаси

(млн. АҚШ долл.)

1.

  1. Чет эл валютасига бўлган талабнинг ўзгариш динамикаси

1.1. Юридик шахслар билан амалга оширилган операциялар

2020 йилнинг май ойи давомида юридик шахслар томонидан чет эл валютасига бўлган талаб жорий йилнинг ўтган ойлари даражасида сақланиб қолди ва 1 025 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Жумладан, ҳисобот ойида биржадан ташқари валюта бозорида хўжалик субъектлари томонидан 258 млн. АҚШ доллари миқдорида чет эл валютаси сотиб олинган бўлса, валюта биржасидаги операциялар ҳажми 767 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

2020 йил январь-май ойларида биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар ҳажми динамикаси

(банкларнинг юридик шахслар билан тўғридан-тўғри операциялари)

2

Валюта бозорида чет эл валютасини сотиб олиш мақсадлари таркибида асосий улуш (63 фоизи) ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар, товарлар ва хомашё импорти, 21 фоизи – халқ истеъмоли товарлари ва дори-дармон маҳсулотлари импорти, 13 фоизи – хорижий кредитларни сўндириш ва қолган 3 фоизи – бошқа мақсадлар учун харид қилинган.

2020 йилнинг январь-май ойлари давомида чет эл валютасини сотиб олиш мақсадлари таркиби

(фоизда)

3

2020 йилнинг май ойида ички валюта бозорида чет эл валютасини харид қилган хўжалик юритувчи субъектлар сони 5 823 тани ташкил этиб, апрель ойига (4 971 та) нисбатан 852 тага кўпайди.

1.2. Жисмоний шахслар билан амалга оширилган операциялар

Жорий йилнинг май ойида жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали сотилган чет эл валютаси миқдори 354 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, апрель ойига нисбатан 2,1 баробарга ошди (2020 йилнинг апрель ойида - 172 млн.АҚШ долл.). Мазкур даврда жисмоний шахслар томонидан 217 млн. АҚШ доллари сотиб олиниб, ушбу кўрсаткич апрель ойига (321 млн. АҚШ долл.) нисбатан 32 фоизга пасайди.

Ҳисобот ойи давомида халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта маблағлари ҳажми 485 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, апрель ойи кўрсаткичига нисбатан 1,9 баробарга ёки 235 млн. АҚШ долларига ошди.

2020 йил январь-май ойларида жисмоний шахслар томониданамалга оширилган операциялар ҳажми

4

  1. Чет эл валютаси таклифи

2020 йил май ойида ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 892 млн. АҚШ долларини (Марказий банкнинг интервенцияларини ҳисобга олмаган ҳолда) ташкил этиб, апрель ойига нисбатан 1,1 баробар ошди.

Ички валюта бозоридаги таклиф манбалари

5

Ушбу даврда Марказий банкнинг валюта интервенциялари олтин-валюта заҳираларининг нейтраллиги принципига асосланган ҳолда амалга оширилди. Бунда Марказий банк томонидан сотилган чет эл валютасининг соф ҳажми 2020 йилнинг январь-май ойларида сотиб олинган монетар олтин ҳажми доирасида бўлиши таъминланди.

2020 йиллар январь-май ойларида валюта биржасида амалга оширилган операциялар ҳажми

(млн. АҚШ долл.)

6

2020 йилнинг январь-май ойида импортни молиялаштириш манбалари таркибида ички валюта бозорида сотиб олинган маблағлар (конвертация) улуши 56 фоизни, хорижий валютадаги ўз маблағлари улуши 20 фоизни ташкил этди.

2019-2020 йилларнинг январь-май ойлари давомида импортни молиялаштириш манбалари

7

Алмашув курси динамикаси

Ҳисобот даврида миллий валютанинг алмашув курси динамикаси валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг жорий нисбатидан келиб чиқиб, ички ва ташқи омиллар таъсирида шаклланди. Хусусан, жорий йил май ойи давомида миллий валюта курси 0,15 фоизга қадрсизланди (10 133 сўм/доллардан 10 148 сўм/долларгача).

2020 йилнинг январь-май ойлари давомида валюта биржаси савдоларида сўмга нисбатан АҚШ долларининг динамикаси

(сўм/АҚШ долл.)

8

Манба: cbu.uz / Кўришлар: 412
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech