Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.
5 Sep 2019

Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Ташкилий саволлар:

1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.

«Трастбанк» ХАБ акциядорлари навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби

2019 йил 27 сентябрь соат 15:00 да.

1. Дивидендлар тўлаш:

- Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан;

- 2019 йил биринчи ярим йил якунлари бўйича.

2. Умумий заҳира фондини шакллантириш учун 2019 йил биринчи ярим йил якунлари бўйича олинган фойданинг бир қисмини тақсимлаш тўғрисида (МҲХС бўйича фойда, зарар ва бошқа умумий даромадлар тўғрисидаги умумий ҳисоботга мувофиқ).

«Трастбанк» ХАБ акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиши

2019 йилнинг 27 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7-уй, «Трастбанк» ХАБ биносининг 1 қаватида ўтказилади.

Рўйхатга олиш соат 14:00да бошланади, мажлис бошланиш вақти соат 15:00 да.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар юбориш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана - 2019 йил 4 сентябрь.

«Трастбанк» ХАБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида

2019 йил 23 сентябрь ҳолатига шакллантирилган «Трастбанк» ХАБ акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Банк акциядорлари, навбатдан ташқари умумий йиғилишга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилда танишишлари мумкин: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7-уй.

Банк акциядорлари ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса паспорт ва Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқини берувчи амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари талаб этилади.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин:

(95)198-41-09, (78)140-00-88, (71) 207-62-12.
www.trustbank.uz E-mail: info@trustbank.uz

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 51

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9411.30
10421.13
11764.13
146.51
9504.44
87.09
Сотиб олиш
9360.00
10000.00
11300.00
100.00
9000.00
70.00
Сотиш
9440.00
10600.00
12000.00
170.00
9600.00
100.00
 
15.67
60.57
225.36
3.55
-13.01
-0.80
17.09.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech