Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида уч томонлама ҳамкорлик Меморандуми имзоланди
29 Nov 2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортни рағбатлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5286-сонли ҳамда 2018 йил 29 ноябрдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5587-сонли Фармонлари ижросини таъминлаш, хусусан “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси раҳбарларининг Москва шаҳрига ташрифи доирасида, жорий йилнинг 29 ноябрида Ўзбекистон элчихонасининг Россия Федерациясидаги ходимлари иштирокида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки, “Азия Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки ва Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси ўртасида уч томонлама ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум” имзоланди.


photo_2019-11-29_14-00-59.jpg
 

Мазкур Меморандум Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4484-сонли қарорида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш доирасида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки, “Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси” ва “Азия Инвест Банк” ҳамкорлигидаги фаолиятини ривожлантириш, мижозлар ўртасидаги ҳисоб-китоб операцияларини ҳисобварақлари орқали амалга ошириш учун ягона хизмат кўрсатиш механизмини жорий этиш ва алоҳида инфратузилмани такомиллаштиришни таъминлайди.


photo_2019-11-29_14-01-07.jpg


Ушбу механизм биржа савдолари ҳисоб-китобларини оптималлаштиришда қўшимча банк воситаларидан фойдаланишга имкон бериш билан бирга, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ташқи савдо ҳажмини ошириш бўйича стратегик вазифаларни ҳал қилиш учун ҳам хизмат қилади.

Имзоланган Меморандум, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига алоҳида эътибор беришни ҳам назарда тутади.

photo_2019-11-29_14-01-12.jpg


P.S: Бугунги кунда вакиллик ҳисобварақлари орқали мижозларнинг ҳисоб-китоб операцияларини оптималлаштириш ва такомиллаштириш, ташқи савдо айланмаси ҳажмини ошириш ва банк мижозларининг ҳаражатларини минималлаштириш, шунингдек транзакциялар хавфсизлигини таъминлаш, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки олдида турган устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 140

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9537.55
10545.67
12527.57
149.88
9631.94
87.83
Сотиб олиш
9500.00
10100.00
12000.00
100.00
9100.00
70.00
Сотиш
9550.00
10600.00
12700.00
160.00
9700.00
100.00
 
26.56
69.31
227.01
2.09
119.05
0.98
10.12.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech