Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Қадимий ва навқирон Бухоро зиёрати
28 Oct 2019

Улуғвор миноралар шаҳри – Бухоро ўзининг минг йиллик обидалари билан дунё аҳлини мана неча асрларки, ҳайратга солиб келади. Ўтмиши тоғларданда юксак, шонли тарихнинг жонли гувоҳи бўлган Бухорода кўплаб миноралар мавжудки, улар қарийб ўттиз асрни қаршилаган шаҳар ҳуснига кўрк қўшиб келмоқда.

DSCN8104.jpg

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йилнинг 5 январида қабул қилган “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ва ички туризм йўналишида банк ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини юртимиздаги диққатга сазовор жойлари, маданий мерос обидалари ва муқаддас қадамжоларига ташрифини ташкил этиш орқали уларга бой тарихимизга улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз ҳақидаги тушунчаларини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 26-27 октябрь дам олиш кунлари “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг бир гуруҳ жамоаси қадимий ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрига саёҳатга ташриф буюришди.

DSCN8088.jpg

Қадим замонлардан маълумки, Бухоро – Ўзбекистоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири ҳисобланади. Тарихчи ва тилшуносларнинг фикрича, “Бухоро” сўзи “қалъа” деган маънони англатади. Шунингдек, Бухоро шаҳри Буюк Ипак йўлини бирлаштирувчи энг муҳим нуқталардан бири саналади. Энг қадимий шаҳарлардан бири бўлган Бухоро шаҳри нафақат мамлакат аҳолисини, балки бутун дунё халқларининг эътиборини тортмоқда.

DSCN8124.jpg

Банкнинг Касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган саёҳатнинг биринчи куни банк жамоаси Бухоро шаҳрининг қадимий қисмидаги диққатга сазовор жойлари, “Арк” қалъаси, “Лаби ҳовуз”, “Минораи Калон” меъморчилик намуналари, “Мағоки-Аттор” масжиди, “Улуғбек”, “Абдулазизхон”, “Кўкалдош”,“Мир Араб” ва Нодир Девонбеги мадрасалари ва хонақоси каби кўплаб тарихий обидаларни зиёрат қилишди.

DSCN8116.jpg

Сафарнинг иккинчи кунида банк жамоаси ҳазрати Баҳоуддин Нақшбандий, “Ситораи Моҳи Хоса” мажмуалари, Исмоил Сомоний мақбараси ва Чашма-Аюб мақбараларини зиёрат қилдилар. Бундай саёҳатларнинг ташкил этилиши қалбда ватанга муҳаббат, аждодларнинг меросига ҳурмат туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади. Бухоронинг тарихий ва маданий ёдгорликлари банкнинг барча ходимларида унутилмас таассурот қолдирди.

DSCN8100.jpg

Бугунги кунда Бухоро Ўзбекистоннинг илм-фан, ҳунармандчилик, маънавият ва туризмнинг муҳим маркази бўлган етакчи шаҳарлардан бири бўлиб, мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётига салмоқли ҳисса қўшмоқда. Бухороликлар буюк шаҳарнинг асл бойликларини эҳтиёткорлик билан асраб-авайлашади ва улар билан ҳақли равишда фахрланадилар.

DSCN8094.jpg

Банк раҳбарияти ва Касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган бундай саёҳатлар банк ходимларининг кайфиятини кўтариш билан бирга, ходимлар маънавиятини ошириш ва жамоавий руҳни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди.

DSCN8014.jpg

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 168

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9490.77
10455.03
12119.71
148.82
9517.42
86.86
Сотиб олиш
9450.00
10100.00
11800.00
100.00
9100.00
70.00
Сотиш
9530.00
10700.00
12400.00
160.00
9700.00
100.00
 
23.50
-115.18
-125.26
-0.31
-90.12
-0.66
12.11.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech