Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Трастбанк”да янги қонунлар тарғиботи
26 Nov 2019

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг Бош биносида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳририда қабул қилинган “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги, “Тўловлар ва тўлов тизими тўғрисида”ги, “Марказий банк тўғрисидаги” Қонунларини ҳаётга тадбиқ этиш ва унинг мазмун-моҳиятини банк ходимларига тушунтириш масалаларига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки БошқарувиРаиси ўринбосарлари Камил Габбазов ва Зиёвуддин Курганов, Бош офис ва филиалларнинг раҳбар ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда Юридик хизмат департаменти директори Феруза Каримова сўзга чиқиб, янги таҳрирдаги Қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, жумладан Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунида банк акцияларини сотиб олиш тартиби, корпоратив бошқарув, пруденциал талаблар ва риск менежменти, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кредитлаш ва чакана хизматлар жараёнини оптималлаштириш юзасидан тушунтиришлар берди.

DSCN8253.JPG

Шунингдек, тадбирда Валюта айирбошлаш амалиётлари махсус бошқармаси  бошлиғи Музаффар Салиҳов,Юридик хизмат департаменти директори ўринбосари Муродбек Мамбетов,Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта операциялари департаменти директори Вячеслав Пайлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги, “Тўловлар ва тўлов тизими тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунларига мувофиқ банк хизматлари истеъмолчилари учун яратилган янги имкониятлар ҳақида маъруза қилдилар.


Хусусан, жисмоний ва юридик шахслар учун валюта операцияларини амалга оширишдаги қулайликлар, кредит сиёсати, депозит сиёсати, валюта сиёсатига оид янги меъёрларни амалиётда қўллаш механизмлари, банкларда бошқарув тизимини такомиллаштиришда корпоратив бошқарувнинг роли ва масъулиятини кучайтириш, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича янги талаблар ўрнатилгани қайд этилди
.

DSCN8291.JPG

Семинар қатнашчилари томонидан мазкур Қонунларга киритилган қўшимчалар ва ўзгартиришлар юзасидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди.

DSCN8275.JPG

Банкнинг раҳбар ходимлари томонидан жойларда ушбу Қонунларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка фаол тарғиб қилиш ишларини ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 134

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9537.55
10545.67
12527.57
149.88
9631.94
87.83
Сотиб олиш
9500.00
10100.00
12000.00
100.00
9100.00
70.00
Сотиш
9550.00
10600.00
12700.00
160.00
9700.00
100.00
 
26.56
69.31
227.01
2.09
119.05
0.98
10.12.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech