“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки 2021 йилнинг 25 мартидан бошлаб, миллий ва хорижий валютадаги “UzEx” янги тариф режалари жорий этилганлигини маълум қилади.
Мазкур тариф режалари "Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси" АЖ савдо майдонларида товар ва хизматлар олди-сотдиси, экспорт ва импорти ҳамда давлат харидлари савдоларида иштирок этувчи корхона ва ташкилотлар учун қулай шартлар асосида банк хизматларидан фойдаланиш имконини беради.