Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  24 Декабр 2019, 18:42

Болажонлар учун байрам совғалари тақдим этилди
24 Dec 2019
Янги йил — нафақат болалар, ҳатто катталар ҳам ниятлари ижобат бўлишига ишонадиган эртакмонанд байрам. Лекин у айниқса болажонларга катта қувонч улашади. Ахир бу кунда улар болалик аталмиш эртакнинг бош қаҳрамони — Қорбобо билан учрашади-да!

photo_2019-12-24_04-38-22.jpg

Айнан ана шундай эртакмонанд байрам кунлари арафасида болажонларнинг Янги йил байрами тантаналарининг янада мазмунли ва қизиқарли ўтказилиши учун “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки жамоаси ҳам ўз муносиб ҳиссасини қўшмоқда. Ҳар йилги анъанага кўра, 23 декабрь куни “Трастбанк” жамоаси томонидан Ногирон болалар “Камалак” уйида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ва ногирон болалар учун хайрия тадбири ташкил этилди.

IMG_0182.JPG
 

Тадбирда болажонлар учун Қорбобо ва Қорқиз, севимли эртак ва мультфильм қаҳрамонлари иштирокида театрлаштирилган дастур намойиш қилинди. Болажонлар учун айниқса, севимли эртак қаҳрамонлари билан биргаликда бўлиб ўтган Янги йил байрами ўзгача таассуротларга бой бўлди. Тадбирда янграган жозибали куй-қўшиқ ва рақслар, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги қизиқарли саҳна асарлари болаларга бир олам қувонч бахш этди.


IMG_0254.JPG

- “Банкимиз раҳбарияти ташаббуси билан уюштирилган бугунги тадбирдан кўзланган асосий мақсад - ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ва ногирон болаларни қўллаб-қувватлаш, ногирон кишиларга нисбатан одамларнинг онгини ўзгартириш, шунингдек жамиятда уларнинг тўлиқ ва тенг иштирокини таъминлаш, қолаверса мурғак қалб соҳиблари бўлмиш бу болажонларга қувонч улашишдан иборат, - дейди “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Раисининг биринчи ўринбосари Фурқат Самарходжаев.

IMG_0206.JPG

- “Бемор болаларга бундай ғамхўрлик кўрсатиш ва уларга эътибор қаратиш - улкан ва хайрли ишдир”. Хусусан, ижтимоий муҳтож оилалар ва ногиронлиги бўлган кишиларга кўрсатилган хайр-саҳоват, меҳр-оқибат, силаи-раҳм каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган. Бундай олийжаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади”, - дея сўзини якунлади Фурқат Самарходжаев.

IMG_0246.JPG

Кўтаринки руҳда ташкил этилган тадбир сўнгида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва ногиронлиги бўлган болажонларга “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ширинликлар жамламасидан иборат Янги йил совғалари улашилди. Бу совғалар айниқса, Янги йилни орзиқиб кутадиган беғубор қалб эгалари бўлмиш болажонларга чексиз қувонч бағишлади.

IMG_0259.JPG
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 444

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
10209.86
12021.09
13362.66
137.46
11186.44
96.43
Сотиб олиш
10180.00
11500.00
12500.00
100.00
10500.00
70.00
Сотиш
10250.00
12500.00
13500.00
160.00
11500.00
110.00
 
2.17
125.05
308.05
-4.91
98.36
0.24
МБ курси - 04.08.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 04.08.2020 09:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech