Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  24 Декабр 2019, 15:23

Мижозга сифатли хизмат кўрсатиш – энг олий баҳодир
24 Dec 2019
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида "Мижозларга хизмат кўрсатиш стандарт”лари бўйича Банк ходимларини ўқитиш ишлари давом этмоқда.

Хусусан жорий йилнинг 21 декабрь кунлари Банкнинг Наманган, Андижон ва Фарғона филиаллари ходимлари учун Бош банкнинг масъул ходимлари ва ташқи маркетинг компанияcи билан ҳамкорликда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида мижозларга хизмат кўрсатиш стандартлари”ни ўқитиш бўйича амалий семинар ташкил этилди.

Мазкур стандартларни банк амалиётига жорий этишдан асосий мақсад банк мижозларига хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш ҳисобланади.


photo_2019-12-21_14-44-34.jpg


Амалий семинар давомида Банк жамоасида ходимларнинг мижозларга хизмат кўрсатиш стандартлари, ходимлар этикаси ва маданияти, мижоз билан телефон орқали мулоқот қилиш стандартлари, хизмат кўрсатиш жараёнида мижоз билан мулоқот қилиш стандартлари, мижозларни дастлабки қабул қилиш бўйича маъмурият ходими (Reception) учун стандартлари бўйича назарий ва амалий билимлар берилди. Амалий семинар интерфаол услуб ва ролли ўйинлардан фойдаланган ҳолда ўтказилди.

photo_2019-12-21_15-48-30.jpg


Мазкур стандартларни банк ходимлари томонидан ўзлаштирилиб борилиши ва уларга риоя этилиши албатта банк мижозларига хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигининг ошишига хизмат қилади.

photo_2019-12-21_16-23-06.jpg


photo_2019-12-21_14-44-57.jpg


photo_2019-12-21_15-48-34.jpg
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 135

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9547.05
10585.77
12418.80
155.06
9862.65
86.68
Сотиб олиш
9520.00
10400.00
12300.00
130.00
9700.00
70.00
Сотиш
9560.00
10700.00
12600.00
170.00
9950.00
100.00
 
-3.71
-34.68
-53.54
-1.53
39.80
-0.57
МБ курси - 21.01.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 22.01.2020 15:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech