Жорий йилнинг 24 февраль куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Кенгаши Раиси Тоҳир Шарипов бошқарди. Йиғилиш давомида кун тартибидаги қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
- Акцияларнинг 24 қўшимча чиқарилиш якунлари ва Банк Устав капиталининг янги миқдорини тасдиқлаш.
- Эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
- Банкнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.
- “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки акциядорлари умумий йиғилиши тўғрисидаги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш.
- “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки кенгаши тўғрисидаги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш.
- “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки тафтиш комиссияси (тафтишчиси) тўғрисидаги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш.
- Давлат қимматли қоғозлар (ғазначилик мажбуриятлари, давлат қимматли қоғозлари (облигациялар), Марказий банк облигациялари) билан йирик битимлар тузиш тўғрисида.
Муҳокамалар жараёнида акциядорлар томонидан умумий йиғилиш кун тартибига киритилган барча масалалар кўриб чиқилди ва конструктив муҳокама этилгач, тегишли қарорлар қабул қилинди.