Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  23 Декабр 2019, 18:30

Мусобақа ғолиблари аниқланди
23 Dec 2019
Куни кеча жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра Қашқадарё вилоятида 16 та тижорат банклари ўртасида ўтказилган танлов натижалари сарҳисоб қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида, Марказий банкнинг Қашқадарё вилояти Бош бошқармаси вилоят банклари фаолиятини бир неча мезонларга кўра таҳлил қилди. Улар орқасида аҳолига банк хизматлари кўрсатишни оммалаштириш борасидаги ҳаракатлари, кредит портфели сифати, активлар даромадлиги ва рентабеллиги, омонат ва депозитларнинг жалб қилиниши, соф фойда, ариза ва шикоятлар билан ишлаш, кадрлар сиёсати, Humo тизимида ишларнинг ташкил қилиниши ҳамда валюта амалиётлари каби кўрсаткичлар шулар жумласидандир.

Танлов якунларига кўра, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг Қарши филиали 1-ўринга лойиқ деб топилди, бу эса Банкнинг фаолияти мазкур соҳада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини исботлайди.

Ҳар йил ўтказиладиган бу каби тадбирлар, шубҳасиз, тижорат банкларининг аҳоли бўш пул маблағларини омонатларга жалб қилиш борасидаги фаолиятини рағбатлантириш билан бирга, қўшимча инвестициялар жалб қилишида банкларнинг ресурс базасини мустаҳкамлайди ва соғлом рақобат муҳитини яратади. Шунингдек, аҳолига тақдим этилаётган банк ва молия хизматлар сифатини илғор тажрибаларини қўллаш орқали яхшилайди.

Ўз навбатида, Трастбанк жамоаси номидан Банкнинг Қарши филииалини эришган ғалабаси билан муборакбод этамиз. Трастбанкнинг Ўзбекистон молия бозоридаги мавқеини янада мустаҳкамлаши ва банк учун янги мижозлар жалб қилишидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 288

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
10209.86
12021.09
13362.66
137.46
11186.44
96.43
Сотиб олиш
10180.00
11500.00
12500.00
100.00
10500.00
70.00
Сотиш
10250.00
12500.00
13500.00
160.00
11500.00
110.00
 
2.17
125.05
308.05
-4.91
98.36
0.24
МБ курси - 04.08.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 04.08.2020 09:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech