“Трастбанк” масофадан туриб банк хизматлари (Интернет банк, Мобиль банк) билан ишлайдиган мижозлар учун филиаллараро кунига 24 соат, ҳафтасига 7 кун банк режимида ишлашни йўлга қўйди.
Мазкур функция банк ва мижоз ўртасида исталган вақтда тўловларни қабул қилиш имконини бериш билан бирга, мижознинг исталган вақтда масофадан туриб банк хизматларини амалга оширишига имкон беради.