Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Аҳоли учун яна бир қулайлик
23 Sep 2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслари ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги ПҚ-5780-сонли Фармони ижроси доирасида жумладан, аҳоли ва тадбиркорларнинг ишончини қозониш, уларга кўмакдош бўлиш ва чакана бизнеснинг замонавий хизматларини кўрсатиш мақсадида, жорий йилнинг 9 сентябрь куни Трастбанкнинг Амалиёт бошқармаси қошида“Бешқайрағоч” номли мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ихчам “Банк хизматлари маркази” ўз фаолиятини бошлаган эди.

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида, жорий йилнинг 20 сентябридан “Бешқайрағоч” мижозларга тезкор хизмат кўрсатувчи “Банк хизматлари маркази”да пул ўтказмалари шахобчасини очди.

Қайд этиш лозимки, мазкур марказда жисмоний ва юридик шахсларга кенг турдаги банк хизматлари кўрсатилади. Хусусан, мижозлар ҳисобрақамлар очиши, омонат, микроқарз ва овердрафт кредитларини расмийлаштиришлари, валюта операциялари, турли тўловларниамалга оширишлари ҳамда жисмоний шахсларга “Western Union”, “Contact”, “MoneyGram”, “Юнистрим” ва “Золотая корона” халқаро пул ўтказмалари тизими орқали хизмат кўрсатилади.

Шунингдек, марказ 7 кун 24 соат давомида узлуксиз ишловчи ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи электрон тизими, яъни банкомат ва инфокиоска билан жиҳозланган. Мазкур банкоматлардан мижоз нафақат нақд пул ечиб олишда фойдаланиши, балки улар орқали товар ва хизматлар бўйича турли тўловларни амалга ошириши, коммунал тўловлар тўлаши, кредит бўйича қарздорликни сўндириши ҳамда сўм пластик карта ёрдамида амалга оширилиши кўзда тутилган барча турдаги банк хизматларини мустақил бажариш имконига эга.

Пул ўтказмаси жойлашган манзил: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Маннон Уйғур кўчаси, 616-уй. Телефон (0371) 247-66-23

P.S: Бугунги кунда банкнинг пул ўтказмалари шохобчалари сони 36 тани ташкил этмоқда.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 101

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9455.24
10438.58
11958.04
147.25
9488.45
87.23
Сотиб олиш
9400.00
10000.00
11500.00
100.00
9000.00
70.00
Сотиш
9480.00
10600.00
12100.00
170.00
9600.00
100.00
 
21.90
84.55
324.85
1.50
10.56
-0.99
15.10.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech