Республикада пандемия шароитида жисмоний шахсларнинг кредит тўловлари билан боғлиқ рискларини юмшатиш ҳамда банк мижозларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки жисмоний шахсларга ажратилган ҳамда жорий йилнинг март ойида муддати 1 июлга қадар узайтирилган кредитларнинг қайтариш муддатини яна 3 ой муддатга, яъни 2020 йилнинг 1 октябрига қадар узайтирилганини маълум қилади.
Бунда, кредит муддатининг узайтирилгани қарздорнинг мавжуд кредит қолдиғи бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.