Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  23 Апрел 2020, 14:14

Трастбанк онлайн очилган миллий валютадаги ҳамда халқаро тўлов карталарини уйга етказиб бериш хизматини йўлга қўйди
23 Apr 2020

  • Шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган банк ходимлари мижозга ўз пластик карталарини топшириш учун уларнинг яшаш манзилларига ташриф буюрмоқда.
  • Бу банк мижозларига ҳаттоки универсал яккаланиш шароитида ҳам шахсий уйларидан чиқмаган ҳолда банк операцияларини амалга оширишга имкон беради.
  • Банк пластик карталарини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалалар «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки расмий веб сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилади.

Жорий йилнинг 23 апрелидан бошлаб «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки мижозларга онлайн очилган миллий валютадаги ва халқаро тўлов пластик карталарни мижознинг яшаш манзилига етказиб бериш хизматини йўлга қўйди. Бу банк мижозларига ўз саломатликларини таъминлаш билан бирга, уй шароитида ҳам банк пластик карталарини ўз мобиль қурилмаларига бириктирган ҳолда барча турдаги тўловларни амалга ошириш имконини беради.

Банк пластик картасига эга бўлишни истаган фуқаро банкнинг расмий веб сайти орқали миллий валютадаги Uzcard ва Humo пластик карталарига ҳамда Mastercard халқаро тўлов картасига онлайн ариза беради. Етказиб бериш тартиби жуда содда. Онлайн буюртма бериб, мижоз етказиб бериш учун қулай кунни, шунингдек вақт ва жойни танлайди. Белгиланган вақт оралиғида банк мутахассиси картани, ПИН-конвертни ва ҳужжатларни махсус хавфсиз пакетда мижознинг яшаш манзилига БЕПУЛ етказиб беради. Курьер билан учрашув 20 дақиқадан ошмайди. Мижозни идентификация қилиш жараёни тугатгандан сўнг, курьер офисга қайтиб келади, у ерда банк мутахассиси курьер билан барча ҳужжатларни текшириб, мижознинг картасини фаоллаштиради.

Шунингдек, апрель-май ойлари давомида банк пластик картаси эгаси бўлиш истагидаги мижозлар учун Mastercard халқаро картаси БЕПУЛ очиб берилади. Uzcard ва Humo милллий валютадаги ҳамда Mastercard халқаро банк пластик карталари Трастбанкнинг филиаллари жойлашган Тошкент шаҳри ва вилоятлари (вилоят шаҳар марказлари) мижозлари учун ҳудудига қараб 3 кундан 7 кунгача бўлган муддатда етказиб берилади.

Яна шуни ҳам қайд этиш жоизки, банкнинг Visa халқаро картаси мавжуд мижозлари учун Mastercard халқаро пластик картаси ҳеч бир тўловсиз (бепул) равишда алиштириб берилади.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 147

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
10139.30
11051.84
12333.44
141.35
10443.20
94.22
Сотиб олиш
10110.00
10500.00
12000.00
100.00
10000.00
70.00
Сотиш
10200.00
11500.00
13500.00
160.00
11000.00
110.00
 
9.74
96.72
72.62
3.81
15.41
-0.43
МБ курси - 26.05.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 08.05.2020 15:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech