Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 95) 198-41-09
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Бугунги куннинг “Замонавий банкири”

Янгиланган сана: 19 Июн 2020, 14:15
Бугунги куннинг “Замонавий банкири”
19 Jun 2020

Кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли институционал ислоҳотлар доирасида молия секторининг барқарорлигини, унинг глобал молия тизимига интеграциялашувини таъминлаш, банк хизматларининг сифатини ва улардан фойдаланиш имкониятларини, биринчи навбатда хусусий бизнес ва аҳоли учун ошириш чоралари кўрилмоқда.

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ҳам замонавий корпоратив бошқарув тамойиллари, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, фаолият самарадорлиги ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш, шу билан бирга илғор халқаро амалиётни инобатга олган ҳолда банк филиалларидаги кадрларни қайта тайёрлашнинг замонавий усулларини жорий этиш асосида ходимларнинг билим ва малакаларини ошириш борасида кўплаб ишларни амалга оширмоқда.

photo_2020-06-18_17-18-34-(2).gif

Жумладан, жорий йилнинг 16-19 июнь кунлари банкнинг Наманган, Фарғона ва Андижон филиалларида “Кадрлар салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий тамойиллари бу – замонавий банкир” мавзусида бизнес-семинар ташкил этилди. Семинарни Ўқув маркази директори Қобилжон Жўраев олиб борди.

Семинардан асосий кўзланган мақсад, кадрлар тайёрлашга нисбатан халқаро стандартларга ва илғор хорижий тажрибага асосланган тизимли ёндашув ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, рақамли технология тушунчалари, инвестицион банкинг, лойиҳавий молиялаштириш, хатарларни бошқариш ҳамда мижозларга сифатли банк хизматларини кўрсатишдабанк мутахассислари ва аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишдан иборат.

photo_2020-06-18_11-48-16.gif

Семинар пандемия шароитида ташкил этилганлигини инобатга олиб, ходимлар тўлиқ карантин қоидаларига амал қилган ҳолда гуруҳларга ажратилиб ташкил этилди.

Семинарда ходимлар ўз иш фаолиятлари доирасида дуч келган турли масалалар, банк тизимидаги янгиликлар, мижозлар билан ўзаро мулоқотда амалга ошираётган банк хизматлари, пандемия шароитида талаб кўп бўлган замонавий банк хизматлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан бўлишдилар.

photo_2020-06-18_11-48-15.gif

Шунингдек, мамлакатимизда банк тизимига оид янги таҳрирда қабул қилинаётган Қонунлар, фармонлар ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини ўрганиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Семинар якунига кўра, ушбу филиалларнинг барча ходимлари онлайн тарзда банк фаолиятига тегишли бўлган Қонун ва қонуности ҳужжатлар жамланмасидан иборат ташкил этилган саволлар бўйича тест синовларини муваффақиятли топширдилар.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 333
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech