Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асосидир
18 Sep 2019

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки жамоасининг муҳим қадриятларидан бири бу жамоада спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборат. Жамоадаги маънавий муҳитни янада яхшилаш ва жамоавий руҳни қўллаб-қувватлаш мақсадида,“Трастбанк” тизимида “Спартакиада” ўйинларини ўтказиш ҳар йилги анъанага айланган. Турли спорт турлари бўйича доимий равишда ўтказиб келинаётган спорт мусобақалари нафақат банк ходимлари учун умуман жамият учун ҳам соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қўшимча имкониятлар яратади.

IMG_2212.jpg

IMG_4001.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта ташаббус ёшларнинг таълим-тарбияси учун қўшимча шарт-шароитлар яратишга қаратилган. Иккинчи ташаббус асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурига асосан ёшларни жисмонан чиниқтириш ва уларни спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлар мақсадида, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки жамоаситомонидан “Спартакиада – 2019” спорт мусобақалари ўтказилди.

IMG_3258.jpg

IMG_3056.jpg

“Трастбанк” ходимлари ўртасида ўтказиладиган спорт тадбирларининг мақсади – кўпроқ “офис” ходимларини турли спорт ўйинларига жалб қилиш ва соғлом турмуш тарзига содиқликни шакллантиришдир. Бу ўринда алоҳида қайд этиш лозимки, спорт мусобақаларида нафақат ходимлар, балки банк раҳбарияти ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари ҳам бу борада яхши ўрнак кўрсатишди.

IMG_2156.jpg

DSCN7510.jpg

Шундай қилиб, 14-15 сентябрь кунлари спортнинг шахмат, мини-футбол, баскетбол ва волейбол (эркаклар ва аёллар ўртасида) турлари бўйича ўтказилган саралаш ўйинларида Бош офис ва филиал ходимларининг самимий иштироклари, банк ходимларининг очиқ ҳавода ўтказиладиган мусобақаларга бўлган қизиқишини тобора кучайиб бораётганлигидан далолат беради. 28 сентябрь куни спартакиада мусобақаларининг финал ўйинлари бўлиб ўтиши ва ғолибларни аниқлаш режалаштирилган.

DSCN7508.jpg

DSCN7504.jpg

Спорт тадбирларида банкнинг барча филиаллари ходимлари фаол иштирок этдилар, бу эса банкнинг обрўсини янада мустаҳкамлашга ёрдам беради. Саралаш босқичида ҳар бир филиал раҳбари ўз жамоаларида спортни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратгани ходимларнинг шижоатида яққол намоён бўлди. Спартакиада ўйинларининг ўтказилиши – банк ходимларининг жисмоний мукаммалликка интилишини тасдиқлайди.

IMG_2740.jpg

IMG_2223.jpg

IMG_3440.jpg

IMG_2077.jpg

IMG_2177.jpg

IMG_2191.jpg

IMG_2191.jpg

IMG_2253.jpg

IMG_2665.jpg

IMG_2806.jpg

IMG_2891.jpg

IMG_2925.jpg

IMG_2933.jpg

IMG_3002.jpg

IMG_3104.jpg


IMG_4217.jpg


Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 374

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9537.55
10545.67
12527.57
149.88
9631.94
87.83
Сотиб олиш
9500.00
10100.00
12000.00
100.00
9100.00
70.00
Сотиш
9550.00
10600.00
12700.00
160.00
9700.00
100.00
 
26.56
69.31
227.01
2.09
119.05
0.98
10.12.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech