Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  18 Март 2020, 20:44

Диққат танлов!
18 Mar 2020

«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки мустақил компаниялар ўртасида қуйидагилар бўйича танлов эълон қилади:

- мижозларнинг банк хизматларидан мамнунлик индексини (CSI) аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказиш;

- мижозларнинг банкка нисбатан ҳайрихоҳлик индексини (NPS) аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказиш.

Мазкур хизматлар билан шуғулланувчи компанияларнитанловда иштирок этишгатаклиф этамиз.

Танловда иштирок этишучун қуйидагилар зарур:

1. Тадқиқот ўтказиш бўйича техник топшириқ 1-иловада келтирилган.

2. Хизматларнинг якуний нархини кўрсатган ҳолда 2-иловага асосан тижорат таклифини тақдим этиш.

3. Тижорат таклифида банк мижозлари ўртасида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш бўйича тажрибаси ва мижозларнинг банк хизматларидан мамнунлик индексини (CSI) ҳамда мижозларнинг банкка нисбатан ҳайрихоҳлик индексини (NPS) аниқлаш юзасидан тадқиқотларни ўтказиш механизми тўғрисида батафсил маълумот тақдим этиш.

4. Расмийлаштирилган тижорат таклифини имзо ва муҳр билан тасдиқлаш.

5. Расмийлаштирилган тижорат таклифини сканердан ўтказиб info@trustbank.uz электрон манзилига юбориш.

Тижорат таклифини топширишнинг сўнгги муддати - 2020 йил 31март.

Танлов ғолиби Банкнинг тегишли комиссияси томонидан (нарх, сифат ва ишларни амалга ошириш муддати мезонлари бўйича) аниқланади.

Қўшимча малумотлар учун +(998 71) 207-62-77 рақамига қўнғироқ қилинг.  

Илова 1

Мижозларнинг банк хизматларидан мамнунлик (CSI ) ва банкка нисбатан ҳайрихоҳлик индексларини (NPS) аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказиш юзасидан техник топшириқнома

Тадқиқот ўтказиш методологияси: «Трастбанк» ХАБ мижозлари билан бевосита ва телефон орқали суҳбатлар ўтказилади.

Тадқиқот ўтказиладиган жами мижозлар сони: 550 юридик шахс, 550 жисмоний шахс.

Тадқиқот ўтказиш географияси ва филиаллар сони: Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Қарши, Термиз, Самарқанд.Тошкент шаҳрида-4та, вилоятларда-7 та. Жами 11 та.

Шаҳарлар

Суҳбатлар сони

Бевосита суҳбат

Телефон орқали суҳбат

Тошкент

400

200

200

Андижон

100

50

50

Наманган

100

50

50

Фарғона

100

50

50

Жиззах

100

50

50

Қарши

100

50

50

Термиз

100

50

50

Самарқанд

100

50

50

Жами

1100

550

550

Тадқиқот ўтказиш бўйича буюртмачининг асосий шартлари:

1. Хизматни тақдим этишнинг барча босқичларида ижрочи буюртма берувчининг вакили билан ишлайди ва ишнинг ҳар бир босқичини мувофиқлаштиради.

2. Тадқиқот натижалари хусусан фотосуратлар, аудио ёзувлар USB-флеш орқали тақдим этилади. Тадқиқот натижалари бўйича тақдимот ҳамда матнли кўринишдаги ҳисобот тақдим этилади.

3. Тадқиқот натижалари асосида мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини такомиллаштириш ва банк иш фаолиятини ривожлантириш бўйича конкрет тавсиялар ишлаб чиқилади.

Тўлов шартлариТадқиқот пул ўтказиш йўли орқали15 фоиз олдиндан тўлов шарти билан амалга оширилади.

Тадқиқот натижаларини Банкка тақдим этиш муддати: 2020 йил10 майгача.

Илова 2

Ташкилот номи

Манзил ва тафсилотлар

№______

Сана: ___.____.2020 й.

«Трастбанк» ХАБ

ТИЖОРАТ ТАКЛИФИ

Ушбу билан ___________________________компанияси Сизга қуйидаги хизматларни таклиф этади:

Хизмат номи

нархи, сўм

1.

Мижозларнинг банк хизматларидан мамнунлик индексини (CSI) аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказиш.

2.

Мижозларнинг банкка нисбатан ҳайрихоҳликиндексини (NPS)аниқлашбўйича тадқиқот ўтказиш.

ЖАМИ

Тўлов шартномага мувофиқ пул ўтказиш йўли билан.

Хизматлар учун олдиндан тўлов 15 %.

Тадқиқотни тўлиқ якунлаш____календарь куни ичида.



Директор

____________________                            __________________
(имзо, муҳр)                                                         (Ф.И.Ш.)





Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 402

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
10184.73
11455.78
12713.60
142.48
10769.51
94.74
Сотиб олиш
10150.00
11000.00
12000.00
100.00
10000.00
70.00
Сотиш
10220.00
12000.00
13500.00
160.00
11000.00
110.00
 
11.35
44.30
166.77
-3.49
36.96
-0.15
МБ курси - 07.07.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 23.06.2020 09:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech