Жорий йилнинг 22-28 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташаббуси билан “Ўзингни ва пулларингни асра” шиори остида болалар ва ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш учун мўлжалланган “Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week - 2021) бўлиб ўтади.
Тадбир Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида жойлашган мактабларда ташкил этилади. Мазкур лойиҳа доирасида таълим муассасаларида очиқ дарслар, маҳорат дарслари, хайрия фестивали ҳамда “Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс” совринли танловлари ташкил этилади.
Рақамли молия бозорининг тўлақонли иштирокчиси бўлиш, унинг тақдим этаётган барча имкониятлари ва афзалликларидан фойдаланиш учун биз бир неча йил аввалгидан кўра кўпроқ билим, кўникма ва қобилиятларга муҳтожмиз. Шу сабабли ёш авлоднинг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида, ёшлардан аҳолини рақамли молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган видеороликларини кутиб қоламиз.
Қобилиятингизни намойиш қилиш имконияти келди. Сизда яхши ғоя борми? Марҳамат бизга @trustbankhelp_bot орқали жўнатишингиз мумкин. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
#UzbekistanGMW2021
#GMWUzbekistan
#GlobalMoneyWeekUzbekistan
#LearnSaveEarn