Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  16 Март 2020, 09:57

“Трастбанк” жамоаси умумхалқ ҳайрия ҳашарида фаол иштирок этди
14 Mar 2020
Маълумки, халқимиз миллий юксалиш ва миллий тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйган ҳозирги вақтда барча эзгу-қадриятларимиз қатори Наврўз байрамининг ҳам ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

IMG_3260.JPG

Мазкур байрам арафасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 136-Ф-сонли фармойишига асосан, 14-15 март кунлари умумхалқ ҳайрия ҳашари эълон қилинди.

IMG_3247.JPG

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки жамоаси ҳам эл қатори атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида ҳашарга ошиқдилар. Банк биноси атрофида тозалаш, оқлаш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди. Банк биноси ҳовлисига гул кўчатлари ва 80 дона арча кўчати экилиб, дарахтларни буташ ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга, шаҳарни кўкаламзорлаштириш мақсадида Шайхонтоҳур тумани Ободонлаштириш бошқармасига 500 дона мевали кўчатлар етказиб берилди.

IMG_3296.JPG

- Ҳашар халқимизнинг қадим ва ўзига хос қадриятларидан бири, – дейди Ахборот хизмати катта мутахассиси Сайёра Умарова. – Шу боис ҳам ушбу тадбирда барча бирдек фаол иштирок этмоқда. Наврўз байрами арафасида инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик, юртдошларимиз ўртасидаги ҳамжиҳатлик, қолаверса она заминга меҳр ва эътибор бериб, юртни обод қилишдек эзгу саъй-ҳаракатлар бугун ўз ифодасини топмоқда. Халқимизнинг ўлмас қадриятларидан бири бўлган хайрия ҳашарида банкимиз жамоаси билан иштирок этиб, атроф-муҳитнинг озодалигига ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан жуда мамнунман. Озодаликда амалга оширилган ҳар қандай фаолият инсонни руҳий тетиклигига ижобий таъсир қилади, - деди Сайёра Умарова.

IMG_3306.JPG

IMG_3270.JPG

IMG_3312.JPG

IMG_3336.JPG
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 189

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9554.22
10637.67
11879.72
121.10
10070.85
88.77
Сотиб олиш
9570.00
10400.00
11600.00
100.00
9700.00
70.00
Сотиш
9650.00
10800.00
12100.00
150.00
10180.00
100.00
 
21.48
417.62
871.31
1.11
388.03
3.04
МБ курси - 31.03.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 02.04.2020 09:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech