Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  16 Март 2020, 15:37

«Карьера куни»: олий таълим муассасалари битирувчилари учун  яратилаётган қулайликлар
14 Mar 2020

Жорий йилнинг 14 март куни «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 2019-2020 ўқув йили битирувчилари учун ўтказилган “Карьера куни” ахборот-таништирув тадбирида қатнашди.

IMG_3358.JPG

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат қўмиталари, Бош прокуратура, Марказий банк, тижорат банклари, шунингдек, мулкчиликнинг турли шаклларидаги 200 дан ортиқ компаниялар, фирмалар раҳбарлари ва мутахассислари шунингдек, Британия кенгашининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси, Европа Иттифоқининг Erasmus+ дастури вакиллари ҳамда қўшма корхоналар вакиллари иштирок этдилар.

IMG_3408.JPG

Тадбирнинг очилиш қисмида сўзга чиққанлар таълим ва фан соҳасини ривожлантириш бўйича узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, банк тизими учун замонавий эҳтиёжларга мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттиришда тижорат банклари ва олий таълим муассасалари ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари алоҳида ўринга эга эканлигини қайд этдилар.

IMG_3399.JPG

Тадбир давомида тижорат банклари вакиллари томонидан талабалар учун маҳорат дарслари ўтказилди. Бакалавриат ва магистратуранинг битирувчи курс талабалари билан таклиф этилган банк вакиллари ўртасида ишга жойлашиш ва касбга йўналтириш бўйича мулоқотлар олиб борилди. Ҳозирги кунда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бакалавириат босқичида 14 та таълим йўналиши ҳамда 23 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

8A8A5042.jpg

Қайд этилишича, 2019-2020 ўқув йилида университетни тамомлаётган 1106 нафар битирувчи бўлиб, шундан бакалавриат босқичида 865 нафар ва магистратура босқичида 241 нафарни ташкил қилади.

IMG_3373.JPG

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 76

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9554.22
10637.67
11879.72
121.10
10070.85
88.77
Сотиб олиш
9570.00
10400.00
11600.00
100.00
9700.00
70.00
Сотиш
9650.00
10800.00
12100.00
150.00
10180.00
100.00
 
21.48
417.62
871.31
1.11
388.03
3.04
МБ курси - 31.03.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 02.04.2020 09:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech