Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 95) 198-41-09
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки делегациясининг Ислом тараққиёт банкига ташрифи

Янгиланган сана: 14 Феврал 2020, 10:43
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки делегациясининг  Ислом тараққиёт банкига ташрифи
14 Feb 2020

Жорий йилнинг 13 февраль куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов бошчилигидаги делегация Ислом Тараққиёт банкининг (Жидда шаҳрига) Бош офисига ташриф буюрди.

Ташриф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 декабрдаги “Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 майдаги “Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида белгиланган Ислом тараққиёт банки гуруҳининг молиявий институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги муҳим йўналиш бўлди.

photo_2020-02-13_19-49-49.jpg

“Трастбанк” ва Ислом тараққиёт банки гуруҳи ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари 2018 йилда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) билан 7 000 000 АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш линиясини ажратиш тўғрисидаги икки томонлама Битим имзоланиши билан бошланган.

2019 йилда Ислом тараққиёт банкининг яна бир бўлими - Халқаро савдо ва молия Ислом корпорацияси билан 4 000 000 АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш линияси бўйича янги шартнома кучга кирди. Бугунги кунга келиб иккала линия ҳам муваффақиятли ўзлаштирилган.

photo_2020-02-13_19-50-31.jpg

Ажратилган линиялар ҳисобига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги бир қатор инвестиция лойиҳалари, шу жумладан кабель ишлаб чиқариш, электрон қисмларни ишлаб чиқариш, қурилиш ва маиший техника ишлаб чиқариш соҳалари молиялаштирилди.

photo_2020-02-13_19-50-17.jpg

Музокаралар давомида томонлар ўтган йилдаги қўшма фаолият натижаларини сарҳисоб қилиб, 2020 йилда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкига қўшимча молиявий ресурслар ажратиш истиқболлари, шунингдек яқин келажакда исломий молиялаштиришнинг янги воситаларини жорий этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 483
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech