Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
"BankExpo-2019" миллий кўргазмаси ўз ишини якунлади
14 Apr 2019

"Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси томонидан ташкил этилган "BankExpo-2019" миллий кўргазма ўз ишини якунлади. Мазкур кўргазма Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан банк тизимини ислоҳ қилиш, банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, инвестиция лойиҳалари кўламини кенгайтириш, мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, ёшларни бизнесга жалб қилиш ва халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий нуфузини шакллантиришга қаратилган устувор вазифаларни бажариш мақсадида ташкил этилиб, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ушбу кўргазманинг ҳамкори сифатида иштирок этди. Хусусан, Трастбанк ўтган давр мобайнида кўпгина муваффақиятларни қозонди ва бу йил банк ўзининг 25 йиллигини кенг нишонлаш арафасида турибди.

“BankExpo-2019” миллий кўргазмаси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки вакиллари, Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, Халқаро молия корпорацияси экспертлари ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида конференциялар бўлиб ўтди ҳамда “Трастбанк” мазкур халқаро молия институтлари ва хорижий компаниялари вакиллари билан музокараларда иштирок этди.

Жорий йилнинг 13 апрель куни “Трастбанк” миллий кўргазма доирасида тадбиркорлик субъекти вакиллари ва МДҲ давлатлари вакилларига “Инвестицион жозибардорлик” мавзусида тақдимот ўтказиб, Ўзбекистон банк тизимининг инвестицион салоҳиятини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнида банк кредитларининг назарий асослари ва роли ҳақида батафсил тушунтиришлар берди.

Шунингдек, “BankExpo-2019” миллий кўргазмасининг ёпилиш маросимида Ўзбекистон Банклари Ассоциацияси томонидан барча иштирокчилар тегишли номинациялар бўйича тақдирланиб, “Трастбанк” хусусий ациядорлик банки “Фонд бозоридаги фаол иштироки учун” номинацияси ғолиби деб топилди.

Уч кун давом этган мазкур кўргазма давомида меҳмонлар мамлакат банк-молия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек тижорат банклари томонидан тақдим этилаётган замонавий банк хизматлари билан танишиш имконига эга бўлдилар.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 137

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
8535.74
9566.00
10746.50
132.57
8545.14
78.63
Сотиб олиш
8540.00
9260.00
10410.00
90.00
8190.00
60.00
Сотиш
8600.00
9750.00
10950.00
140.00
8710.00
80.00
 
17.06
-86.52
-101.19
1.24
-80.50
-0.12
18.06.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech