Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  13 Март 2020, 18:12

“Global Money Week” ҳафталигида иншолар танлови давом этмоқда
13 Mar 2020
Жорий йилнинг 11-12 март кунлари Ўзбекистонда биринчи бор ўтказилаётган “Global Money Week” молиявий саводхонлик ҳафталигида Тошкент шаҳридаги Лидер таълим” ўқув муассасасининг 4-11-синф ўқувчилари ҳамда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 3-4-мактабларда таҳсил олаётган ўқувчилар ўртасида “Пулни қандай ва нима учун жамғараман?”, “Қандай қилиб миллионер бўлиш мумкин?”, “Банк 2040: у қандай бўлиши керак?” мавзуларида иншолар танлови ташкил этилди. Мазкур тадбирда таълим муассасаларининг 850 дан ортиқ ўқувчилари иштирок этди.

photo_1.jpg

“Global Money Week” ҳафталиги ёшларни молия соҳасида хабардорлигини оширишга қаратилган бўлиб, ушбу ҳафталик доирасида Трастбанк томонидан кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда, уларнинг мақсади – ёшларни молиявий хулқ-атвор қоидалари билан таништириш, пулни оқилона сарфлаш ва уни тежаш бўйича фойдали маслаҳатлар бериш, шу билан бирга даромад олиш имкониятлари тўғрисидаги билимларини кенгайтиришдан иборат.

photo_2020-03-13_11-01-11.jpg

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Global Money Week тадбирларида иштирок этиб, нафақат Тошкент шаҳрида, балки вилоятларда ҳам молиявий саводхонликни фаол ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда. “Трастбанк”нинг Қарши филиали томонидан ҳам ўқувчиларга молия дунёсида менежмент, режалаштириш, пулдан оқилона фойдаланиш, уни тежаш, бухгалтерия ҳисоби ҳамда умумий банк тушунчалари бўйича маърузаларни ўз ичига олган сигментли дастур тайёрланиб, банкнинг етакчи мутахассислари томонидан ўқувчиларга тушунчалар берилди ва тадбир давомида интерфаол ўйинлар ташкил этилди.

photo_2020-03-13_11-00-13.jpg

Тадбир шартларидан бири иншо ёзиш жараёнлари ҳар бир таълим муассасасида кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Банк ва унинг филиалларига ўқувчиларнинг ташрифи, банк мутахассислари томонидан ташкил этилган турли интерфаол ўйинлар уларнинг бошланғич молиявий билимларини мустаҳкамлаган ҳолда, берилган мавзуда иншони қийинчиликсиз ёзишларига ва ўз фикрларини мустақил билдиришларига туртки бўлди.

photo_2020-03-13_15-28-01.jpg

Танлов якунларига кўра энг креатив иншо ёзган 3 нафар ўқувчи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида бўлиб ўтадиган финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.

photo_2020-03-13_15-25-40.jpg

Ўзбекистонда бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши келажак авлоднинг тадбиркорлик қобилиятини ривожлантиришда, бизнес-режа тузиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ҳамда ишбилармонлик муҳитини янада оширишга замин яратади.

photo_2020-03-13_15-29-08.jpg

Таъкидлаш жоизки, Global Money Week ҳафталиги доирасида тадбирларимиз давом этади.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 202

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9554.22
10637.67
11879.72
121.10
10070.85
88.77
Сотиб олиш
9570.00
10400.00
11600.00
100.00
9700.00
70.00
Сотиш
9650.00
10800.00
12100.00
150.00
10180.00
100.00
 
21.48
417.62
871.31
1.11
388.03
3.04
МБ курси - 31.03.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 02.04.2020 09:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech