Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
«Трастбанк»: кичик бизнесга кўмак – эртанги кун самараси
12 Aug 2019

Жорий йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да тадбиркорларни рози қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашнинг замон талабларига жавоб берадиган механизмларини яратишга қаратилган ислоҳотлар тадбиркорлик субъектларининг банкларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиш баробарида улардаги ташаббускорликнинг ортишига ундайди.

Мамлакатимиз банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар иқтисодиётни барқарорлаштириш ҳамда аҳоли турмуш тарзини юксалтиришда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг банклар иш услубини тубдан ўзгартириши, тадбиркорларни уларнинг бутун фаолияти давомида қўллаб-қувватлаш, ўз мижозлари билан ҳақиқий маънода бизнес-ҳамкор сифатида ишлаш борасида билдирган таклифлари “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки иш фаолиятида ҳам дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

IMG_0513.jpg

Жорий йилнинг 9-10 август кунлари “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Амалиёт бошқармаси, “Дархон”, “Тошкент” ва Яккасарой филиаллари бошқарувчилари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан "Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш" мақсадида, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Яккасарой туманларида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди.

IMG_0497.jpg

Интерактив тарзда ташкил этилган мулоқотда, аввало, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан кредит сиёсатида иқтисодиётнинг экспортга йўналтирилган янги сегментлари ривожланиши, маҳаллий хомашё ресурсларини қайта ишлашни изчил давом эттириш, экспортга мўлжалланган маҳсулот номенклатурасини кенгайтиришни кўзда тутувчи лойиҳаларни молиялаштиришга фаолиятнинг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилаётганига алоҳида тўхталиб ўтилди.

IMG_0502.jpg

- Бизнинг корхона дори-дармон воситалари импорти билан шуғулланади, - дейди “AERO FARM” масъулияти чекланган жамияти директори Дилбар Нурмуродова. Асосан, ривожланган мамлакатлардан дори-дармон воситаларини олиб келиб, Ўзбекистонда улгуржи сотувни йўлга қўйганмиз. Корхонамиз “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки “Дархон” филиалининг кўп йиллик мижози ҳисобланиб, бир неча маротаба банкнинг кредит ресурсларидан фойдаланган ҳолда уни мақсадли сарфлаган. Хусусан, бугунги ташкил этилган учрашувга келадиган бўлсак, банк раҳбарияти мижозларга таклиф қилинаётган экспорт операциялари, янги банк хизмат турлари ва маҳсулотлари тўғрисида батафсил маълумотлар беришди. Албатта, тадбиркорлар учун банк хизмат турларининг тобора кенгайиб бораётгани ва яратилаётган қулайликлар бизни қувонтиради. Бунинг учун давлатимиз раҳбари, қолаверса “Трастбанк” раҳбариятига ҳам ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман. Биз тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши албатта келажакда ўз самарасини бериб, юртимиз ривожига катта ҳисса қўшади деган ниятдаман, - дея сўзини якунлади Дилбар Нурмуродова.

IMG_0490.jpg

- Мен яқинда рассомчилик ва дизайн институтини битирдим ҳамда ёш тадбиркор сифатида ўз фаолиятимни бошлаш ниятиман, - дейди банк мижози Нигора Абдуманнопова. “Трастбанк”нинг Амалиёт бошқармаси раҳбарияти билан бугун ташкил этилган учрашув давомида ёш тадбиркорларга ҳам зарурий маслаҳатлар берилди. Албатта, мен ўз маблағим ва банк томонидан ажратиладиган кредит ҳисобидан ўзимнинг шахсий дизайн студиямни ташкил этиб, яна қўшимча равишда 4 та тикувчи-бичувчи ёшларни ҳам ишга жалб қилишим мумкин экан. Бугунги учрашувда биз каби ёш тадбиркорларга кўрсатилаётган эътибордан мамнунман, - дея сўзини якунлади Нигора Абдуманнопова.

“Трастбанк” раҳбарияти ва тадбиркорлар ўртасида амалий натижалари билан аҳамиятли бўлган учрашувлар жараёни тадбиркорлик субъектлари учун юзага келган муаммоларни тезроқ ҳал этиш имконини бериб, учрашув давомида банк мижозлари ҳамда тадбиркорлар ўзларининг кўплаб мурожаатларига қониқарли жавоб олдилар.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 220

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9537.55
10545.67
12527.57
149.88
9631.94
87.83
Сотиб олиш
9500.00
10100.00
12000.00
100.00
9100.00
70.00
Сотиш
9550.00
10600.00
12700.00
160.00
9700.00
100.00
 
26.56
69.31
227.01
2.09
119.05
0.98
10.12.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech