Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  3 Июл 2020, 18:12

«Трастбанк» ХАБда «Росэксимбанк»нинг кредит линиялари шартларини таништириш бўйича видеоконференция ўтказилди
13 Jun 2020
Жорий йилнинг 12 июнь куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида “Россия экспорт марказининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ёрдамида Росэксимбанк (Россия)дан жалб қилинаётган кредит линияси шартлари билан танишиш” мавзуида видеоконференция ташкил этилди. 

photo_2020-06-12_20-07-43.jpg

Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта операциялари департаменти томонидан ташкил этилган тадбирга Россия экспорт маркази компанияси гуруҳи вакили, Трастбанк ХАБ бош офиси асосий ходимлари ва филиаллари раҳбарлари таклиф этилди. 

Видеоконференцияда «Трастбанк» ва Росэксимбанк ўртасида имзоланган кредит битими доирасида кредит маблағларини жалб қилиш, ўзлаштириш ва қайтариш бўйича масалалар, шунингдек кредит маблағлари йўналтириладиган банк мижозларининг режалаштирилган лойиҳалари муҳокама қилинди.

photo_2020-06-12_20-09-17.jpg

Маълумот учун:

Росэксимбанкнинг устав капитали 2020 йил 1 январь ҳолатига 340 млн. АҚШ долларини, активлари - 2 291,9 млн. АҚШ долларини, 2019 йилги соф фойдаси - 25,26 млн. АҚШ долларини ташкил этган. Банк чет эл валютасида узоқ муддатли кредитлаш рейтингига эга. Moody’s Investors Service халқаро рейтинг агентлиги маълумотларига кўра, банк рейтинги - «Ва1» “Барқарор” прогнозига эга.

Жорий йилнинг март ойида Росэксимбанкда Трастбанк ХАБнинг Россия рубли ва АҚШ долларидаги вакиллик ҳисобварақлари очилиб, улардан мижозлар ўз тўловларини фаол амалга оширмоқдалар.
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 244

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
10194.96
11518.27
12866.04
143.88
10836.48
95.38
Сотиб олиш
10180.00
11000.00
12000.00
100.00
10000.00
70.00
Сотиш
10250.00
12000.00
13500.00
160.00
11000.00
110.00
 
10.23
62.49
152.44
1.40
66.97
0.64
МБ курси - 14.07.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 13.07.2020 09:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech