Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  12 Июн 2020, 19:54

Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилганлиги тўғрисида
12 Jun 2020
Жорий йилнинг 12 июнь куни куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Кенгаши Раиси Тоҳир Шарипов бошқарди. Йиғилиш давомида кун тартибидаги қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

photo_2020-06-12_18-11-14.jpg

1. «Трастбанк» ХАБнинг 2019 йил фаолияти якунлари ва 2020 йил учун ривожланиш истиқболлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш.

2. Банк Тафтиш комиссияси (Тафтишчиси)нинг 2019 йил якунлари бўйича ҳулосасини тасдиқлаш.

3. 2019 йилнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, ҳисобот таркиби:
- молиявий ҳолат тўғрисида жамланган ҳисобот;
- фойда ёки зарар ва бошқа умумий даромадлар тўғрисида жамланган ҳисобот;
- умумий капиталда ўзгаришлар тўғрисидаги жамланган ҳисобот;
- пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги жамланган ҳисобот;
- 2019 йилда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар тўғрисидаги маълумот.

4. 2019 йилда олинган фойдани тақсимлаш.

5. Банк фаолиятининг 2020 йилнинг 1-ярим йиллиги ва 2020 йил якунлари бўйича мажбурий аудиторлик ва IT аудит текширувларини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш, шартномаларни тузиш ҳамда аудит хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг юқори миқдорини тасдиқлаш.

6. «Трастбанк» ХАБ Бошқаруви Раиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини бир йилга узайтириш.

photo_2020-06-12_18-11-25.jpg

7. Балансдан ташқари ҳисобларда ҳисобга олинган, 2019 йилда умидсиз активларни ундириш бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш.

8. Банк Кенгашининг 2019 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув меъёрларига риоя этилаётганлиги ҳақида ҳисобот.

9. Банк Кенгаши аъзоларининг сон таркибини тасдиқлаш.

10. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш.

11. Банк Тафтиш комиссияси (Тафтишчиси)ни сайлаш.

12. Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

13. Белгиланган муддатда (3 йилдан ортиқ) талаб қилиб олинмаган дивидендларни банк ихтиёрига қайтариш.

14. ““Трастбанк” хусусий акциядорлик банки бошқаруви тўғрисида низом”ни тасдиқлаш.

15. Банкда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

photo_2020-06-12_18-11-51.jpg


Муҳокамалар жараёнида акциядорлар томонидан умумий йиғилиш кун тартибига киритилган барча масалалар кўриб чиқилди ва конструктив муҳокама этилгач, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 281

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
10194.96
11518.27
12866.04
143.88
10836.48
95.38
Сотиб олиш
10180.00
11000.00
12000.00
100.00
10000.00
70.00
Сотиш
10250.00
12000.00
13500.00
160.00
11000.00
110.00
 
10.23
62.49
152.44
1.40
66.97
0.64
МБ курси - 14.07.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 13.07.2020 09:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech