Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  12 Май 2020, 17:25

«Муваффақиятни» онлайн очинг!
12 May 2020
Трастбанк иш ҳақи доирасидаги пластик картасига эга бўлган мижозлари учун «Онлайн микроқарз» хизматини таклиф этади.

«Онлайн микроқарз асосан масофадан расмийлаштирилиши (офисдан, уйдан, савдо марказларидан ва бошқа жойлардан), ҳеч қандай қоғозбозликларсиз ва барча мақсадлар учун фойдаланиш имкониятини яратиши билан афзалдир. Албатта, кредит расмийлаштирилгач унинг фоизларини ҳам онлайн усулда сўндириш имконияти яратилган.

Бунинг учун фақат мижоз ўзининг мобиль қурилмасига “TrustPay” мобил иловасини юклаб олиши лозим. Сўнгра “TrustPay” мобил иловасидаги Банк маҳсулотлари жойлаштирилган тўпламга кириб, “Кредитлар” бўлими танланади ва “Кредитлар ҳақида маълумот” бўлимига ўтилади ҳамда бу ердан “Онлайн микроқарз”ни танлаши мумкин.

Шунингдек, бу маҳсулотни олмоқчи бўлган мижозимиздан кафиллик ва даромадлар тўғрисида маълумотномага зарурат йўқ. Фақатгина мижоздан талаб этиладиган нарса бу смартфон, банк мобил иловаси ва банк картасига эга бўлиш холос.

Кредит муддати 1 йилгача бўлиб, мижоз "ойлик даромадига қараб" маблағни расмийлаштириши мумкин.

Трастбанк мобил иловасини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олинг. http://onelink.to/ha4ffd
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 120

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
10139.30
11051.84
12333.44
141.35
10443.20
94.22
Сотиб олиш
10110.00
10500.00
12000.00
100.00
10000.00
70.00
Сотиш
10200.00
11500.00
13500.00
160.00
11000.00
110.00
 
9.74
96.72
72.62
3.81
15.41
-0.43
МБ курси - 26.05.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 08.05.2020 15:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech