Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Валюта сиёсатини такомиллаштириш масаласида  ўқув семинарлар
11 Oct 2019

Жорий йилнинг 2 - 11 октябрь кунлари “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг Фарғона, Андижон, Наманган, Қарши ва Самарқанд минтақавий филиалларининг ташқи иқтисодий фаолият ва валюта операциялари, конверсия бўлимлари раҳбар ходимлари ҳамда мутахассислари учун ўқув семинарлари ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, банк хизматлари оммабоплигини ошириш ва валюта сиёсатини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган саъй-ҳаракатлар миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини барқарор ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

IMG_0886.JPG

Ўқув семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5177-сонли Фармони ҳамда “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3270-сонли қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан валюта сиёсати бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар ушбу тизимни ислоҳ этишда муҳим дастуриламал бўлаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.

IMG_0780.JPG

СеминардаТашқи иқтисодий фаолият ва валюта операциялари департаменти директори ўринбосари – Валюта операциялари бошқармаси бошлиғи Азамат Нурмуратов, Валюта айирбошлаш амалиётлари махсус бошқармаси бошлиғи Музаффар Салиҳов, филиалларда фаолият юритувчи раҳбар ходимлар ва мутахассислар иштирок этди.

Хусусан, валюта бозорини либераллаштириш, ташқи иқтисодий фаолият шароитларининг яхшиланиши республикага чет эл валютаси тушумининг барқарор ўсишини таъминламоқда. Валютани тартибга солишни эркинлаштириш иқтисодиётда мутлақо янги воқеликларни юзага келтиради, бу муқаррар равишда макроиқтисодий сиёсатга таъсир қилади ҳамда пул-кредит сиёсати ёндашувлари ва механизмларини тубдан ўзгартиришни талаб қилади.

IMG_0885.JPG

Семинар давомида банк филиалларида бевосита валюта амалиётлари билан фаолият юритаётган мутахассислар малакасиниянада ошириш мақсадида,валюта бозорини янада либераллаштириш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган сўнгги ўзгаришлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

 Шунингдек, хизмат кўрсатиш жараёнида мижозлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инновацион хизматларни жорий этиш ва хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 61

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9455.24
10438.58
11958.04
147.25
9488.45
87.23
Сотиб олиш
9400.00
10000.00
11500.00
100.00
9000.00
70.00
Сотиш
9480.00
10600.00
12100.00
170.00
9600.00
100.00
 
21.90
84.55
324.85
1.50
10.56
-0.99
15.10.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech