Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  12 Март 2020, 16:09

“Трастбанк”: “Банкларда корпоратив бошқарув” мавзусида  давра суҳбати ўтказилди
11 Mar 2020

Жорий йилнинг 11 март куни “Трастбанк” бош офисида Тошкент давлат техника университети 1-босқич магистрлари ва Банкнинг Кузатув Кенгаши аъзоси Моҳира Каримова бошчилигида “Банкларда корпоратив бошқарув” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

IMG_2917.JPG

Тадбирда Тошкент давлат техника университетнинг “Корпоратив бошқарув” кафедраси доцентлари Аҳаджон Исҳоқов ва Муҳаммаджон Толиповлар иштирок этди.

IMG_2937.JPG

Давра суҳбати давомидабанклардаги замонавий корпоратив бошқарувнинг иштирокчилари - тартибга солиш ва назорат қилиш агентликлари, яъни банк секторида рискларни бошқариш билан боғлиқ меъёрларни тартибга солиш, банклар фаолиятининг стратегик йўналишлари, банкларда юқори даражали янги рискларни вужудга келтирувчи молиявий омилларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир иштирокчилари бугунги куннинг долзарб масалалари, яъни банк кредитлари ва рақамли иқтисодиёт борасида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

IMG_2893.JPG

Доцент Аҳаджон Исҳоқов университет талабаларининг банк ҳақидаги тушунчаларини янада кенгайтириш мақсадида, Трастбанк ҳамда университет ўртасидаги ўзаро алоқалар бундан кейин ҳам ривожланишини, шу билан бирга мазкур ҳамкорлик алоқалари келгусида банк учун етук мутахассисларни вояга етишида муҳим омил бўлишига эътибор қаратди.

IMG_2941.JPG

Суҳбат якунида меҳмонларга банкнинг эсталик совғалари тақдим этилди.

IMG_2903.JPG

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 113

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9554.22
10637.67
11879.72
121.10
10070.85
88.77
Сотиб олиш
9570.00
10400.00
11600.00
100.00
9700.00
70.00
Сотиш
9650.00
10800.00
12100.00
150.00
10180.00
100.00
 
21.48
417.62
871.31
1.11
388.03
3.04
МБ курси - 31.03.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 02.04.2020 09:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech