Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
"Трастбанк" хусусий акциядорлик банки ва MoneyGram вакилларининг учрашуви
8 Oct 2019

Жорий йилнинг 4 октябрь куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида Банк Бошқаруви Раисининг ўринбосари Зиёвуддин Курганов, Чакана бизнес департаменти директори Назиржон Хайиталиев ва “MoneyGram” халқаро пул ўтказмалари тизими вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

“Трастбанк” ва “MoneyGram” ўртасида ўзаро учрашув янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имконини бериш билан бирга, банк томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг ўсишига ёрдам беради.

Учрашув давомида Ўзбекистонда молия ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти, шунингдек ушбу ислоҳотларни жамият учун самарали амалга ошириш ва шериклик истиқболлари муҳокама қилинди. Ҳамкорлик даражасини юқори баҳолаган меҳмонлар узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка ишонч билдирдилар.

Ушбу ҳамкорликнинг мақсади пул ўтказмаси тизимида янги банк хизматларини жорий қилиш ва мавжуд хизматларни такомиллаштиришдан иборат.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 91

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9455.24
10438.58
11958.04
147.25
9488.45
87.23
Сотиб олиш
9400.00
10000.00
11500.00
100.00
9000.00
70.00
Сотиш
9480.00
10600.00
12100.00
170.00
9600.00
100.00
 
21.90
84.55
324.85
1.50
10.56
-0.99
15.10.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech