Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Конституция – Қомусимиз бахтимиз!

Янгиланган сана: 7 Декабр 2018, 15:51
Конституция – Қомусимиз бахтимиз!
7 Dec 2018

Жорий йилнинг 6 декабрь куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бош офисида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Трастбанк” етакчилар кенгаши ва Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан банк ёшларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.

IMG_1277.JPG

Тадбирга таклиф этилган Тошкент давлат юридик университети профессори - юридик фанлар доктори Омонулла Мухаммаджонов, йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши, унга киритилган ўзгартиришлар, Конституциянинг халқимизга тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиши, мамлакатимиз обрў-эътиборини жаҳон ҳамжамиятида мустаҳкамлаш ҳамда жамиятдаги тотувлик ва бағрикенглик учун қонуний асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

IMG_1264.JPG

Бу каби тадбирлар банк ёшларига Конституциянинг моҳиятини ва аҳамиятини тушунтириш, шунингдек уларнинг қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга, - дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Трастбанк” етакчилар кенгашининг Раиси Азиз Зияев.

IMG_1265.JPG

Тадбир кўтаринки кайфиятда банк ходимлари ўртасида фикр алмашувлари асносида бўлиб ўтди.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 1284
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech