Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Трастбанк”да ўқув-семинар бўлиб ўтди
7 Sep 2019

2019 йилнинг 6-7 сентябрь кунлари “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бош офисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида банк хизматлари механизмини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли учун молиявий очиқлик даражасини ошириш ҳамда банк ходимлари молиявий саводхонлигини ошириш бўйича “Тижорат банкларида кредит портфели мониторинги бошқарилишини такомиллаштириш” мавзуида икки кунлик ўқув-семинар бўлиб ўтди.

IMG_1053.jpg

Ўқув семинарда Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети рақамли иқтисодиёт ва молия факультети декани – иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент Жўрабек Мусабеков, Банк Кенгаши аъзоси Моҳира Каримова, Банк Бошқаруви Раисининг ўринбосари Камил Габбазов, тегишли департамент директорлари ва мустақил бошқармалар бошлиқлари, банкнинг барча филиаллари кредит портфели таҳлили ва мониторинги бошқармалари мутахассислари иштирок этди.

IMG_1146.jpg

Тадбир давомида Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети рақамли иқтисодиёт ва молия факультети декани Жўрабек Мусабеков семинар иштирокчилари билан “Тижорат банкларида кредит портфели мониторингини шакллантириш” ва “Кредит портфелини бошқаришни оптимизация қилиш” мавзуларида амалий машғулот ўтказди.

IMG_1040.jpg

Шунингдек, семинар давомида Банк Кенгаши аъзоси Моҳира Каримова ва тегишли департамент ва мустақил бошқармалар бошлиқлари томонидан “Кредит мониторингининг мақсади”, “Мониторинг натижаларига кўра кредит портфели сифатини таснифлаш”, “Гаров реестрига ёзувларни тўғри киритиш ва АСОКИдаги хатоликларни ўз вақтида бартараф этиш”, “Қарздорларнинг молиявий ҳолати мониторинги”, “Банк таваккалчиликларини олдини олиш”, “Тижорат банкларида кредит портфели мониторингининг бошқарилиши”, “Гаров таъминоти мониторинги” бўйича ўқув-услубий тақдимотлар ва амалиётда қўллаш истиқболлари ҳақида маърузали чиқишлар қилинди.

IMG_1157.jpg

- Маълумки, банклар кредит таваккалчилигини минималлаштириш йўлларидан бири бу банк назоратининг эффектив тизимини яратишдир. Ушбу тизимнинг таркибий қисмларидан бири банк кредит амалиётидаги муаммоли активларни ўз вақтида аниқлаш ва қарздорликни ўз вақтида ундириш юзасидан тизимли ишларни олиб боришдир, - дейди банкнинг таваккалчиликларини бошқариш департаменти директори ўринбосари Алишер Сагдуллаев.

IMG_1143.jpg

Тижорат банкларида ташкил этилган кредит қўмитаси ҳузурида марказлашган ҳолда мижозлар ҳақида тўлиқ маълумотлар бера оладиган ахборотлар базасини яратиш, уни ишончли ва объектив ишлашини шакллантириш нафақат банк инфратузилмаси учун, балки иқтисодиёт учун ҳам катта фойда келтиради. Биринчидан, тезкор маълумотлар асосида банклар ҳамда мижозлар вақтдан ютадилар. Иккинчидан, бу тезкор маълумотлар кредит харажатларини пасайтиради, учинчидан, банк фаолияти тезкорлиги, барқарорлиги ҳамда салоҳиятини оширади ва албатта, кредит мониторинги ишлари ҳам қисман енгиллашади, - деди Алишер Сагдуллаев.

IMG_1149.jpg

Тадбир жараёнида банк филиаллари олдида турган муаммоларни бартараф этиш, кредит портфели сифатини таснифлаш, муаммоли кредитлар юзага келишини олдини олиш ва топширилаётган ҳисоботларга жиддий эътибор қаратиш, шунингдек топшириқларни сифатли бажариш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

IMG_1135.jpg

Ўқув семинар давомида маърузачилар асосан амалий ҳамда назарий машғулотлар ўтказиб, тингловчилар томонидан берилган таклиф ва саволларга тегишли жавоблар бердилар. 

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 89

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9411.30
10421.13
11764.13
146.51
9504.44
87.09
Сотиб олиш
9360.00
10000.00
11300.00
100.00
9000.00
70.00
Сотиш
9440.00
10600.00
12000.00
170.00
9600.00
100.00
 
15.67
60.57
225.36
3.55
-13.01
-0.80
17.09.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech