Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  7 Феврал 2020, 15:34

“Трастбанк” ўзининг шўъба корхонаси "Trast Leasing" масъулияти чекланган жамиятининг 9 йиллиги билан табриклайди!
7 Feb 2020
Банк акциядорлари ва раҳбарияти номидан "Trast Leasing" корхонасининг барча ходимларини чин дилдан муборакбод этамиз!

Бугунги кунда "Trast Leasing" мижозларнинг ишончли ҳамкорига айланди. Ўтмишга назар ташласак, бу ўтган давр мобайнида қанчадан-қанча ишлар амалга оширилганлигининг гувоҳи бўламиз. "Trast Leasing" корхонасининг муваффақиятли фаолияти бизнесни пухта бошқариш, мижозларни жалб қилиш ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилишида корхона ҳар бир мутахассисининг ўз ишига бўлган масъулиятли муносабати ва юқори профессионаллиги натижасидир.

Ўтган давр мобайнида "Trast Leasing" ўзининг муносиблигини исботлаш билан бирга, сезиларли натижаларга эришиб, лизинг хизматлари бозорида етакчига айланди. Албатта, корхонанинг асосий рақобат устунликларидан бири бу мижозга индивидуал ёндашиш, мижознинг бизнесини ривожлантиришга бўлган самимий қизиқишларнинг намоён бўлишидир.

Трастбанк ўзининг шўъба корхонаси билан фархланади! Барчангизга сиҳат-саломатлик, ишларингизда омад ва компания равнақи йўлида қўшаётган ҳиссангиз янада ривож топишига тилакдошмиз. Ҳар бир ўтаётган кунингиз қувонч ва бахтга лиммо-лим бўлсин.
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 72

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9526.28
10329.35
12354.63
148.82
9740.57
85.38
Сотиб олиш
9510.00
10230.00
12000.00
130.00
9600.00
70.00
Сотиш
9560.00
10550.00
12450.00
170.00
9900.00
100.00
 
-2.21
10.00
-76.24
-1.25
37.42
-1.45
МБ курси - 25.02.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 11.02.2020 11:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech