Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар Банкнинг Термиз филиалига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
- Баҳолаш фаолиятини юритиш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
- Ташкилот устави барча ўзгартириш ва қўшимчалар билан;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Баҳоловчи ташкилотнинг касбга оид жавобгарлиги суғуртаси полиси нусхаси;
- Баҳолаш ишининг бажарилиш муддати ва тахминий нархи кўрсатилган тижорат таклифи;
- Лицензиялаш органи томонидан ўрнатилган тартибда баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларига берилган баҳоловчи сертификатларининг нусхалари.
Тижорат таклифларини 2020 йил 4 декабрь соат 18.00 га қадар қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин: Ўзбекистон Республикаси, 190112, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Навбаҳор кўчаси, 13 “Г” уй.
Маълумот учун телефонлар: (76) 227-35-01, (76) 227-34-72.