Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 95) 198-41-09
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Трастбанк: «Камондан отиш» спорт турини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда

Янгиланган сана: 9 Октябр 2020, 10:06
Трастбанк: «Камондан отиш» спорт турини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда
7 Oct 2020
Ўтмишда ота-боболаримиз жуда қадимги давлатчилик анъаналарига эга бўлган бой маънавият ва моддий ёдгорликларни мерос қолдиришган. Улар чавандозлик, мерганлик ва якка курашнинг усулларини яхши эгаллаган эдилар.

2.jpg

Бугунги кунда асрлар давомида мардлик, бағрикенглик, олижаноблик ва ҳалолликнинг тимсоли сифатида эъзозланиб келинган, ўзбек халқининг тарихий мероси – “Камондан отиш” спорт турини қайта тиклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

3.jpg

Мамлакатимизда камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшларни “Камондан отиш” спорт тури билан мунтазам шуғулланишига кенг шарт-шароитлар яратилмоқда.
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ҳам доимий равишда мамлакатимиз спорт соҳасининг ривожланиши учун ўз ҳиссасини қўшиб келаётган банклардан ҳисобланади.

4.jpg

Хусусан, жорий йилнинг 1-6 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернати ҳудудидаги Ўзбекистон камондан отиш федерацияси базасида ўсмирлар ва ўсмир қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

5.jpg

Мазкур мусобақа қизғин баҳсларга бой тарзда бўлиб ўтди. Финал бахсларида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов, Камондан отиш федерациясининг Бош ҳомийси “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки вакиллари иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларни тақдирладилар.

6.jpg

Тақдирлаш маросимидан аввал от устида камондан отиш кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Бу ўзи-ўзидан албатта қизиқувчининг камондан отиш спорт турига жалб этишга имкон яратади.
Саралаш мусобақалари натижалари кўра, эркаклар ўртасида ўтказилган “Камондан отиш” спорт мусобақаси 1-ўрин ғолиблиги Фарғоналик ҳамюртларимиз Шоҳжаҳон Абдулҳамидовга ва аёллар ўртасида ғолиблик Зиёда Абдусаттороваларга насиб этди. Аралаш жуфтлик ўйинида 2-ўринни Тошкент шаҳридан Шамсиддин Абдуқаҳҳоров ва Мафтуна Махмудовалар эгаллаган бўлса, 1-ўрин ғолиблиги Фарғоналик Шоҳжаҳон Абдулҳамидов ва Зиёда Абдусаттороваларга насиб этди.

7.jpg

Бош ҳомий сифатида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки жамоаси ғолиб спортчи ёшларимизни чин дилдан муборакбод этади. 2021 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXII ёзги олимпия ўйинларида Ўзбекистон байроғини юқори ўринларда кўриш насиб этсин. Ёш спортчиларимизга ғолиблик муборак бўлсин!
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 137
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech