Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Тадбиркорнинг яқин кўмакчиси
31 Aug 2019

Тадбиркорларнинг муаммоларини жойида ҳал қилиш, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов томонидан мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан кенг қамроқли учрашувлар ва самимий мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 29 август куни Банк Бошқаруви Раиси Қашқадарё вилояти аҳолиси ва тадбиркорлари билан бевосита мулоқот ташкил этиш мақсадида банкнинг Қарши филиалига ташриф буюрди.

Очиқ мулоқот давомида банк раҳбарияти томонидан вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратилишида давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 20 декабрдаги “Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида мазкур йўналишда “Трастбанк” томонидан амалга оширилаётган ишлар, мижозларга кўрсатилаётган хизматлар, уларга яратилаётган қулайликлар ва келгусида тадбиқ этилиши режалаштирилаётган инновацион лойиҳалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Учрашув жонли тарзда бўлиб, мижозлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 94

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9411.30
10421.13
11764.13
146.51
9504.44
87.09
Сотиб олиш
9360.00
10000.00
11300.00
100.00
9000.00
70.00
Сотиш
9440.00
10600.00
12000.00
170.00
9600.00
100.00
 
15.67
60.57
225.36
3.55
-13.01
-0.80
17.09.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech