Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  27 Апрел 2020, 11:48

Ҳайрия акциямизда иштирок этиш истагида бўлган саҳоватпеша инсонларни ҳамкорликка чақирамиз
24 Apr 2020

Ўзбек халқи азал-азалдан саҳоватли ва бағрикенг халқ ҳисобланган. Юртимизга кириб келган моҳи Рамазон ойи бу йил бутун дунёда коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатида юзага келган мураккаб эпидемиологик вазият давом этаётган оғир бир даврга тўғри келди.

Бугунги кунда мамлакатимиз миқёсида ушбу касалликнинг тарқалишини олдини олиш, шу билан бирга ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ҳамда ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Президентимизнинг аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ харакатини ташкил этиш бўйича берган тавсиялари бунга яққол мисолдир.

Жорий йилнинг 22 апрель кунидан бошлаб “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг Амалиёт бошқармасида Шайхонтоҳур тумани аҳолисини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ харакатининг “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ҳисобрақами очилди. Мазкур фонднинг мақсади ҳайрия натижасида йиғилган ушбу маблағларни энг аввало Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган оилаларга, ундан сўнг эса ишсиз қолган оилаларга кўмак беришдан иборат. Зеро мана шу муборак ойларда қилинган хайру-саҳоватимизни Яратган ўз даргоҳида қабул айласин.

Албатта, халқимиз меҳр-оқибатли ва саҳоватли ҳамда муқаддас Рамазон ойида қилинган эҳсоннинг савоби ҳам буюк ҳисобланади. Шу сабабли, акцияга ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган саҳоватпеша фуқаролар ва тадбиркорларимизни мазкур акциямизда фаол иштирок этишларини таклиф этиб қоламиз.

“Саҳоват ва кўмак” умумхалқ харакатининг “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Шайхонтоҳур тумани бўлинмаси реквизитлари:

ИНН: 202 436 289

ҳ/р 22626000203601377002

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Амалиёт бошқармаси реквизитлари:

Манзил: 100011, Тошкент ш, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 7-уй;

МФО: 00 491, ИНН: 201055090

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 882

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
10139.30
11051.84
12333.44
141.35
10443.20
94.22
Сотиб олиш
10110.00
10500.00
12000.00
100.00
10000.00
70.00
Сотиш
10200.00
11500.00
13500.00
160.00
11000.00
110.00
 
9.74
96.72
72.62
3.81
15.41
-0.43
МБ курси - 26.05.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 08.05.2020 15:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech